Latest news

02:59Лига кубоги. "Арсенал" ярим финалнинг илк ўйинида "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  4 02:30"Челси" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 01:50Араухонинг янги клуби номи деярли маълум  0 01:30"Ал Аҳли" Винисиус билан декабрда музокаралар олиб борди, клуб уни ёзда харид қилмоқчи  0 01:10Алаба бир йил ичида илк бор "Реал"нинг ўйин учун қайдномасига киритилди  0 00:41Дунёнинг энг бой инсони "Ливерпул"ни сотиб оладими?  1 00:23"Шўртан" Марлен Чобанов билан шартнома имзолади  0 23:56Абдуқодир Ҳусанов ПСЖга ўтмаслиги аниқ бўлди. Бунга сабаб нима?  22 23:44Нико Уильямс Лондон клубига йўл олиши мумкин  3 23:41"Андижон" етти нафар футболчиси билан хайрлашди  4 23:24Ҳамид Саҳаридан карикатура: Ҳусановнинг навбатдаги манзили қаер бўлади?  14 23:05Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади  4 22:42"Ал Насср" Каземирога ҳафтасига қанча маош бермоқчи?  4 21:51"Реал" қишда яна Трент билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Клуб "Ливерпуль" ҳимоячисининг ўтишига ишончи комил, аммо уни яқин вақтларда амалга оширишга умид қилмоқда  6 21:26МЮ ва ПСЖ собиқ хавбеки Европадан кетиши мумкин  0

Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими? News

Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?

Ҳар қандай нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси яъни якуни ҳам бор.


Bunyodkor

Andrija Filipovic - 35', Usmonali Ismonaliyev - 78'

Superliga. Round 26

30/11/2024, 15:00

0
:
2
Finished

Pakhtakor

45'
90'
10'  Boburbek Yuldashev (Aleksandr Zevadinov)
35'  Andrija Filipovic
35'  Asadbek Rakhimjonov
78'  Usmonali Ismonaliyev


Бугун Суперлиганинг 2024 йилги мавсумига расман якун ясалади. Одатда сўнгги турларга келиб барча нарса кундек равшан бўлиб улгурган, шу боис ўйинлар расмиятчилик мақомини оларди. Лекин бугунги учрашувларнинг барчасида интрига сақланиб қолинган. Бизни 1 та эмас, 2 та дерби кутмоқда. Улардан бири Тошкент дербисидир. "Бунёдкор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. Бу ўйин "шерлар" учун ҳеч қандай аҳамиятсиз бўлсада Суперлигада қолиш масаласини тўлиқ ҳал қилмаган "қалдирғочлар" учун муҳимлилик даражаси юқори. 

Кайфиятсиз "Пахтакор"

Сўнгги ўйинларда "Пахтакор"нинг кайфияти чоғ эмас. Совринли ўринлар учун курашни бой берди. Боз устига Шацких ва Черан, Собирхўжаевнинг жамоада йўқ бўлиб қолгани четдан шубҳаларни янада оширди. Жамоа сўнгги 5 та учрашувнинг фақат 2 тасида 3 очкони қўлга кирита олди. 3 та ўйинда мағлуб бўлди. Бу борада жамоа Суперлиганинг 10-жамоаси бўлиб турибди. Улар сўнгги бор 31 октябрь куни "Андижон"ни таслим қилган. 25-турдан сўнг чемпионатни медалларсиз тугатиши аниқ бўлган "Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади. 2016 йил клуб мавсумни 5-ўринда якунлаган. Эртага ғалаба қозонилган тақдирда фақат 1 поғона кўтарилиш имкони бор, холос. Бу эса ҳеч нарсани англатмайди. Бугун футболчилар босимсиз ҳаракат қилишади ва мухлислар учун мавсумни тугатиб қўйишади, тамом. Черан учун эса хайрлашув учрашуви бўлмайди. Бу мавзуга нуқта қўйдик. Мотивация эса майдон эгалари томонида. 


Иккинчи даврада иштаҳаси очилган "Бунёдкор"

"Бунёдкор" Илёс Зейтуллаев қўл остида иккинчи даврада биринчисига қараганда мазмунлироқ кўрина бошлади. Ёзги трансферлар вақтида ҳам сифатли селекцияни амалга ошира олди. Сўнгги 10 та ўйинда "қалдирғочлар" 16 очко жамғарди, охирги 5 та баҳсда эса фақат 1 бор мағлуб бўлди. 2 та дуранг, 2 та ғалаба. Айниқса, "Олимпик" устидан қозонилган ютуқ Суперлигада қолиш йўлида асқотиши турган гап. Юқорида сифатли трансферлар ҳақида гап борди. Андрия Филипович деган номга кўп бор тўхталмоқдамиз. Жамоанинг асосий фигурасига айланиб бўлган хорватиялик легионер 12 та ўйинда 4+4=8 кўрсаткичини қайд этди. У гол урган ёки узатма қайд этган баҳсларда жамоаси мағлубиятга учрагани йўқ. Дарвоза чизиғидаги муаммолар Ҳамидулло Абдунабиев орқали барҳам берилди. Гарчи у биринчи даврани "Олимпик"да ўтказган бўлсада, "Бунёдкор"га тезда мослашиб кетди. Дарвозабонлар статистикасида у 60 та сейв билан кучли учликда бормоқда. Бир нечта ўйинларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Сифатсиз трансфер дея қаралган Луис Качоррига мослашиш учун вақт талаб этилди. Кейинчалик ўзини кўрсатишни бошлади, мураббийлар унга 11 та баҳсда имконият беришди ва бу ўйинларда Италияда туғилган албаниялик ҳужумчи 3 та гол 1 та ассист муаллифига айланди.



Ўзаро учрашувлар ёхуд "суғур куни" 

Шу кунгача жамоалар Суперлига доирасида 37 маротаба тўқнаш келишган. Бу ўйинларда устунлик "шерлар" томонида 15 ғалаба. "Бунёдкор" 13 та ўйинда зафар қучган. 9 та беллашувда муроса кўчаси танланган. Қизиқ ҳолат, 5 йилдан буён жамоалар ўртасидаги мавсумдаги 1 та ўйин 3:2 ҳисобида "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланмоқда. Суғур куни давом этадими?

27.11.2019. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

05.11.2020. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2

27.11.2021. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2

29.06.2022. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

01.12.2023. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

30.11.2024 ?

Rating: +1   

Comments

   
30 nov 19:18:49
Sayfuddinovich86
Qiziq ... hamma o‘yinlar oxirgi turlarga to‘g‘ri kelgan ekan. Mabodo, kimgadir ochko kerak bo‘lib qolsa (qora kunga) deb oldindan rejalashtirilganga o‘xshaydi ;>)
   
30 nov 12:52:17
Liverol Motor Oil
Қисқаси тотал!
Бизнинг чемпионат дунёдаги энг зур чемпионат!
Яшасин Суперлига!
Олға!
   
30 nov 11:00:47
O'zbek futboli XD
Bugun Bunyodkordan g'alaba kutamiza!
Bugungi oxirgi turda Andijon, Qizilqum , va Dinamo mag'lub bo'ladigan bo'lishsa Bunyodkor Paxtakorni yutsa 8 o'rinda tugatadi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика