Latest news

11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  1 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  5 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2

Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди News

Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги иккинчи ўйинини эртага Мисрга қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Кеча кечқурун легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев оилавий сабабларга кўра ОТЖ лагерини вақтинча тарк этгани ҳақида хабар берилди.

Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди

"Championat.asia" ўқувчиларни қизиқтираётган саволга жавоб олиш мақсадида бош мураббий Тимур Кападзе билан боғланди ва Йўлдошевнинг ўрнига захирадаги бошқа ўйинчи қайдномага киритиладими ёки йўқлигига ойдинлик киритишни уриниб кўрди. Демак, Кападзе бу борада қуйидагича жавоб берди.

"Иброҳимҳалилнинг ўрнига захирадаги ўйинчилардан бирини қайдномага киритиш учун кеча сўров берганмиз, ҳали жавоб келмади. Кутяпмиз. Албатта биз алмаштиришга ҳаракат қиляпмиз, чунки бизда ҳимоячилар йўқ (биринчи ўйиндан олдин марказий ҳимоячи Асадбек Раҳимжонов бетоб бўлиб қолган эди - таҳририят.). Лекин, регламентда жароҳат олса деган жойи бор, бундай форс-мажор ҳолатда қандай йўл тутишади, билмаймиз", - деб айтиб ўтди Кападзе.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика