Latest news

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  3 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  17 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш" News

Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"

Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Пахтакор" клубига қўшилган ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимов кеча Championat.asia сайтига интервью берди.

"Халқ жамоаси ҳисобланган "Пахтакор"га ўтганимдан хурсандман. Олимпия терма жамоасидаги иштирокимизни якунлаб, янги клубимга қўшилдим. Бугун собиқ клубимиз "Олимпик"ка қарши ўйнадик ва шу орқали Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни давом эттирдик", - деди Иброҳим Ибрагимов.

- Жамоадаги муҳит қандай?

- “Пахтакор”даги муҳит аъло даражада, яхши кутиб олишди. Кўпчилик футболчилар таниш, тенгқурларим ҳам бор, акаларимиз ҳам бор. Бир оила бўлиб ҳаракат қиляпмиз.

- Бош мураббий билан гаплашиб олдингизми? У сизга нималар деди?

- Бош мураббий ва раҳбарият билан гаплашиб олдик. Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлиш, мамлакат кубогини ҳам қўлга киритиш керак. Элит Осиё чемпионлар лигасида ҳам максимал иштирок этишни мақсад қилганмиз.

- Шахсий мақсадларингиз қандай?

- Бу йилги мақсадим, аввало, “Пахтакор” билан яхши натижалар кўрсатиш. Яна бир мақсадим – Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаш. Келажакда эса Европанинг энг яхши клубларида тўп тепиш.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика