Latest news

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  3 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  18 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  8 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  236 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: "Биринчи даврани ғалаба билан тугатишни истаймиз" News

Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: "Биринчи даврани ғалаба билан тугатишни истаймиз"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви кутилганидек қизиқарли ва шиддатларга бой тарзда ўтди.

Ўйиндан сўнг "Бунёдкор"нинг ёш иқтидорли футболчиси Иброҳим Ҳалил Йўлдошев фикрларини билдирди.

"Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Чунки, турнир жадвалидаги ўринимиз қалтис, "Насаф" ютса учинчи ўринга кўтарилиб оларди. Агарда ОЧЛга йўлланма оладиган бўлсак барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Кутилганидек қийин ўйин бўлди.

Ҳа, айрим ўйинларда биринчи бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпмиз. Голга тортадиган вазиятлардан фойдаланишга қийналяпмиз. Тўғри, учрашувда эҳтиёткорликка эътибор қаратмоқдамиз. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин босимни ошириб вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Иккинчи голдан кейин ҳам саросимага тушмадик. Бу гол бизга далда бўлди, охиригача курашишга мажбур қилди. Жон жаҳтимизни бердик ва мағлубиятдан қутулиб қолдик. Учинчи голни уришимиз ҳам мумкин эди. Лекин, омад келмаса қийин экан.

"Қизилқум" билан биринчи даврадаги сўнги учрашувни ўтказамиз. Бор кучимиз билан ғалаба учун тўп тепамиз. Рақиб жамоа ҳам охирги пайтларда таркибини кучайтириб олди, яхши ўйин кўрсатмоқда. Буни ҳам унутмаслик керак. Биринчи даврани ғалаба билан якунлашни истаймиз",- дейди Йўлдошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика