Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  11 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  29 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  20 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ибрагимов, Ғаниев ва Зокиров “Қўқон-1912” кўригида News

Ибрагимов, Ғаниев ва Зокиров “Қўқон-1912” кўригида

Tags :  Қўқон-1912
Қўқонликларнинг 17 декабрдан йиғинни бошлагани тўғрисида хабар бергандик.

Жамоа бугундан икки маҳал машғулот олиб бормоқда. Бош мураббий Мурод Исмоиловга ёрдамчилар Вадим Шодиматов билан Муҳсин Низомиддинов яқиндан кўмаклашмоқда. Жорий мавсум “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган Илҳом Комилов, Алексей Николаев, Суҳроб Қобилов, Ҳасанбой Эргашев каби футболчилар мазкур йиғинга таклиф этилмаган. Афтидан улар энди ўзига янги жамоа топади. Ҳуқуқий жиҳатдан “Локомотив”га тегишли бўлган Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов  “темирйўлчилар” ихтиёрига қайтган. Ярим ҳимоячи Сардор Эминов эса “Нефтчи”дан тушган таклифни қабул қилган. Россиялик ҳимоячи Игорь Голбаннинг яна қўқонликларнинг таркибига қайтиши ҳам ҳозирча сўроқ остида.

Жамоа таркибига янги келиб қўшилган футболчилардан эса Азизхон Ибрагимов, Отабек Зокиров ва Иззат Ғаниевни айтиш мумкин. Жорий мавсумни биринчи лига қатнашчиси “Цементчи” сафида ўтказган Ибрагимов фарғоналик бўлиб, 1987 йилда тавваллуд топган. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг ўз вақтида олий лиганинг “Нефтчи” ва “Металлург” жамоаларида ўйнаганини эслатиш жоиздир. Зокиров эса якунланган мавсумда Самарқанднинг “Динамо” клуби шарафини ҳимоя қилганини ишқибозлар яхши билишса керак. Ғаниев эса “Қўқон-1912”га бегона эмас. Сабаби Иззат бу йилги чемпионатни айнан “шунқорлар” сафида бошлаб, давралар оралиғида “Сўғдиёна”дан тушган таклифни қабул қилганди. Умуман олганда Зокиров билан Ғаниевнинг имкониятини бош мураббий Мурод Исмоилов жуда яхши билади. Чунки илгари бу футболчилар “Нефтчи”да Мурод Музаффаровичнинг қўли остида ўйнаганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика