Latest news

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  28 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  0 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарий бошқача кечиши мумкин эди"  0 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  9 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Ҳуссайин Фараки: "Бунёдкор"ни тубдан ўргандим" News

Ҳуссайин Фараки: "Бунёдкор"ни тубдан ўргандим"

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Фулад” (Эрон) учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг биринчи қисмида "Фулад" бош мураббийи Ҳуссайин Фараки ва жамоа сардори Бахтиёр Раҳмони қатнашди.

"Ал Жаиш" ва "Ал Фатҳ" жамоаларига қарши яхши ўйин кўрсатган ҳолда 4 очко жамғаришга муваффақ бўлдик. Бу биз учун яхши кўрсаткич. Навбатдаги рақибимиз "Бунёдкор". Тошкентликларга қарши тайёргарлигимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоани тубдан ўргандим. Қолаверса "Бунёдкор" Ўзбекистон миллий терма жамоасига ўхшаш услубда ҳаракат қилади. Биз МТЖ ўйинларини ҳам кузатдик. Эртага яхши ўйин бўлиши аниқ", - деб гап бошлади "Фулад" бош мураббийи.

Жамоа сардорининг фикри қисқача кўриниш олди:
- Тошкентга икки кун аввал ташриф буюрдик. Бу тайёргарлик йўлида муҳим аҳамият касб этади. Эртага мураббийимиз такидлаганидек ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Ўзингизни кучли томонларингиздан келиб чиқиб, "Бунёдкор"нинг ожиз томонлари нимада деб ўйлайсиз?

- "Бунёдкор"да яхши ўйинчилар ҳаракат қилади. Рақибнинг ожиз томонларини кўрсатиш тўғри бўлмаса керак. Жамоада ёш ва тажрибали футболчилар йиғилган. Менимча Қосимов кўпроқ тажрибали футболчиларга таянади.

- Эртага ғалаба қозонишингизга ишонган ҳолда гапиряпсиз?
- Бу футбол. Дуранг ҳам биз учун яхши. Аммо ҳар қандай жамоа ўз олдига ғалабани мақсад қилиши керак.

- Бу ойдаги асосий вазифа нимадан иборат, ОЧЛ гуруҳидан чиқишми ёки мамлакат чемпионатида чемпионликни қўлга киритиш?
- Асосий вазифа мамлкат чемпионлигини қўлга киритиш. Бугунга келиб биринчи ўринда турибмиз ва қолган учта ўйинни ютсак чемпион бўламиз. Ундан кейинги вазифа ОЧЛ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика