Latest news

20:15Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  0 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:52"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  28 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  4 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4 15:38Роналду – энг яхши!  27

Ҳуссайин Амотта: "Ал Садд" Ўзбекистонга бир қатор йўқотишлар билан келди" News

Ҳуссайин Амотта: "Ал Садд" Ўзбекистонга бир қатор йўқотишлар билан келди"

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Садд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Ҳуссайин Амотта ва Абдулла Ал Мисаики қатнашди.

"Эртага муҳим ва оғир ўйинлардан бири бўлади. "Локомотив"нинг бугунги кунда кейинги босқичга чиқиш учун имкониятга эга. Шу боис рақиб ғалаба қозонишни истайди. Иложи борича ижобий натижага эришишга интиламиз", - дейди Амотта. 


"Эртага қийин ўйин кутиб турибди. Рақибимиз жуда кучли жамоа. Кейинги босқичга чиқиш учун иккала жамоада имконият мавжуд", - дейди Ал Мисаики. 


- Ўйинолди матбуот анжуманига келган футболчи ўйинда асосий таркибда ўйнаши керак. Бундан келиб чиқадики Абдулла Ал Мисаики эртага асосий таркибда тушадими. 1995 йилда туғилган футболчи бу мавсум ОЧЛда умуман ўйнамаган.

- У ёш футболчи эртанги баҳсда майдонга тушиш имкониятига эга. Бугунги расмий машғулотлардан сўнг якуний таркибни аниқлаб оламиз. 


- Жамоа эртанги ўйиндан олдин қандай йўқотишларга эга?

- Талал Ал Блуши, Иброҳим Мажид ва Ёсир Яҳё каби футболчиларимизда жароҳатлар бор. Аммо уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор. 


- Қатар чемпионати тугашига 2 тур қолди. Бош мураббий учун айни пайтда қай бири муҳимроқ: ОЧЛми ёки Қатар чемпионатими? 

- Асосий эътибор ОЧЛга қаратилганди. Шу зайлда давом этиб гуруҳдан чиқмоқчимиз. Қатар чемпионати ҳам муҳим. "Ал Жайиш"га қарши муҳим ўйинни ўтказамиз. Ҳозирда "Лахвия"да чемпион бўлиш учун яхши имкониятга эга. Аммо биз охиригача курашамиз.

Қўшимча тарзда "Ал Садд" ОЧЛда икки марта чемпион бўлган. Жамоа раҳбарияти асосан халқаро ўйинларда юқори натижаларга эришишни мақсад қилиб қўяди.


- "Ал Садд" шу кунгача ОЧЛ доирасида уч марта Ўзбекистонда ўйнаган. "Нефтчи"га икки марта ютқазган ва "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган. Эртага ҳам жамоа Ўзбекистонда ўйнайди...

- Статистика бу статистика. Бор эътиборимизни эртанги ўйинга қаратамиз. Жамоа Ўзбекистонга бир қатор йўқотишлар билан етиб келди. "Локомотив"нинг учта ўйинини кузатдим. Бизга қарши ўйинда фақат ҳисоб ёмон бўлди, аммо статистик кўрсаткичларда рақибимиз бизга ютқазишмаганди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушади, биз ҳам бундан мустасно эмасмиз.


- Қатарда мавсум тугаб бормоқда. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати қай даражада? Яна бир савол яқинда ўтган ФИФА кунлари жамоанинг тайёргарлигига қанчалик таъсир қилди?

- Тўғри савол берилди. Ҳозирги пайтга келиб чемпионат тугаб бормоқда, ўйинчилардан диққатли бўлишини талаб қилаяпмиз. ФИФА кунлари ҳақида айтадиган бўлсам, клуб терма жамоаларга 7-8 нафар футболчилар беради. Улар термага бориб ўйнаб қайтишгач маълум муддат жамоага қўшилиб кета олишмайди. Шу боис биз бир қатор ёшларга эътибор қаратаяпмиз, термага кетган футболчиларни ўрнини ёш футболчилар эгаллашади.



Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика