Latest news

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  8 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  54

Ҳусниддин Нишонов: “Янги жамоа билан чемпион бўлмоқчиман” News

Ҳусниддин Нишонов: “Янги жамоа билан чемпион бўлмоқчиман”

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчи футболчиси Ҳусниддин Нишонов янги мавсумни “Xuaxin-Жиззах” клубида бошлайди.

Янги клубга ўтиши ва бўлажак мавсумдан нималар кутаётгани хусусида Нишонов билан суҳбатлашдик. 

Янги клубга ўтиши хусусида

- Биз футзал бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган вақтимизда “Xuaxin-Жиззах” клубининг спорт директори Ойбек Абдураҳмонов менга алоқага чиққан эди. Улар берган таклиф ўйлаб кўриб, бунга рози бўлдим.

“Xuaxin-Жиззах” клуби борасида

- Ўтган йил қишда Ҳоким кубогида иширок этганман. Ўшанда вилоят ҳокими Эргаш Салиевни ҳам мусобақани келиб кузатаётгани кўриб, очиғи ҳайрон қолгандим. Чунки улар футзалга ҳам катта эътибор бераётганини кузатгандим. Ууман олганда, бу жамоага бўлган муносабат ва эътибор жуда юқори экан. Шу томонлари менга маъқул келди ва “Xuaxin-Жиззах”га ўтишга қарор қилдим.  

Янги жамоасидаги мақсадлари борасида

- Жамоамиз билан янги мавсумда чемпионатнинг олтин медалларига эга чиқишни истайман. 

Чемпионлик йўлидаги кураш ҳақида

- Кўпчилик назарида биз осонликча чемпион бўлишимиз мумкин экан. Таркибда билган футболчиларим бўлса-да мен юқоридаги фикрларга қўшилмаган бўлардим. Футзал бўйича ички чемпионатимиз аввалги йилларга солиштирганда, анча ўсган. Рақобатчи жамоалар сони ошган ва улар осонликча очко  бой бермайди. Олтин медалларга эга чиқишни истасангиз, бу йўлда анча машаққатларни бошдан кечиришингизга тўғри келади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика