Ҳусниддин Ғофуров — АГМК футболчиси!
31 aug 2020 18:37
News
Бугун АГМК футбол клуби жамоа таркибига янги футболчи қўшиб олди. Ўтган мавсумда "Пахтакор" сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган ҳужумкор вингер - Ҳусниддин Ғофуров эндиликда АГМК аъзосига айланди. Ҳусниддин Ғофуровнинг трансфери йил якунига қадар "Пахтакор"дан ижара асосида қўлга киритилди. Футболчи жорий мавсумнининг биринчи даврасини "Сурхон"да ўтказди. Иккинчи даврадан эътиборан Ҳусниддин Ғофуров АГМК либосида майдонга тушади.
Шунингдек, йил бошида "Қизилқум"га ижарага берилган жамоамизнинг ёш дарвозабони - Низомиддин Зиёвутдинов яна АГМКга қайтди ва бугун Ғофуров ҳамда Зиёвутдинов Суперлигада ўйнаши учун АГМК аъзоси сифатида рўйхатдан ўтказилди.
Ҳусниддин Ғофуров 94-рақам остида, Низомиддин Зиёвутдинов эса 1-рақамда ҳаракат қилади.
АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Ҳусниддин!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments