Ҳусайн Норчаев: "Алания" Европа томон трамплин бўлишини истардим"
22 mar 2023 11:28
News
Ҳусайн Норчаев: "Алания" Европа томон трамплин бўлишини истардим"
Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз мазкур йиғин доирасида Того билан куч синашади. Ушбу учрашув олдидан "Алания" ҳужумчиси Ҳусайин Норчаев ЎФА матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди.
"Терма жамоага келиш биз учун доим ёқимли, десам тўғри бўлади. Йигитлар бир-бири билан кўришиб, ўзаро ҳамжиҳатликда ўйинимизни янада яхшилаймиз. Олдимизда турган мусобақаларга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Машғулотлар кўнгилдагидек кетмоқда. Майдонлар, шароитлар ҳаммаси яхши.
Рақибга келсак, уларни ўрганяпмиз. Мураббийларнинг ўйинга танлаган тактикаси бор. Янги жамоамга келсак, Европа жамоаларида ўйнаш орзуим бор эди. "Алания" бу борада трамплин бўлишини истайман.
Спорт формамни тиклаш устида ишлаяпман. Насиб қилса, навбатдаги ўйинларда майдонга тушишга ҳаракат қиламан",- дейди Норчаев.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Comments