Latest news

06:50АПЛ. "Ливерпуль" "Ноттингем"га қарши ўйинда очко йўқотди  2 01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  9 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  4 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  4 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  2 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2 22:53"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси 22 млн фунт эвазига АПЛ клубига ўтди  2 22:37"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 22:15Наманган вилоят ҳокими "Марказий" стадионга ташриф буюрди  7 21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  1 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  1 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  9 20:20"Ливерпуль" Киммихни Александер-Арнольдга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда  1 20:01Расман: Лорис Кариус "Шальке" сафига қўшилди  3

Ҳусан Темиров: “Ўз вақтида “Машъал”нинг ўйинларини “Ўзбекистон Радиоси”га шарҳлаганмиз” News

Ҳусан Темиров: “Ўз вақтида “Машъал”нинг ўйинларини “Ўзбекистон Радиоси”га шарҳлаганмиз”

Қашқадарёлик таниқли спорт шарҳловчиси Ҳусан Темировнинг ҳамон севимли касби билан шуғулланиб келаётгани эътирофга лойиқ.
Ўткир сўзлари билан кўпчилик мухлисларнинг қалбидан жой олган отахон журналист куни-кеча Муборакка ташриф буюрди. “Машъал” – “Насаф” учрашувини бевосита кузатиб бориш билан бир қаторда, вилоят телевидиениясига ҳам шарҳлаб борди. Муборакка қилган сафаримиз чоғида, Ҳусан ака билан суҳбатлашиб, ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлаётган “Машъал” футбол клуби тўғрисида фикрларини ҳам билишга қизиқдик.

- Ҳусан ака, бу йил 30 ёшини қарши олган “Машъал” футбол клуби ҳақида нима дея оласиз? Бизнингча бу жамоани яхши билсангиз керак. Тўғрими?
- “Машъал” бу – Ўзбекистон футболининг фахри. Бугунги кунда Муборак жамоаси нафақат миллий чемпионатда иштирок этмоқда, балки шу билан бирга ўзининг ёш ва иқтидорли ўйинчиларини турли терма жамоаларга етказиб берган холда, унинг равнақига ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳозир мамлакатимиздаги қайси бир клубнинг таркибига қараманг унда илгари “Машъал” академиясида тарбия топган ўйинчиларни учратасиз. Буларнинг бариси ҳукуматимиз ва муҳтарам президентимизнинг футболга бўлган катта эътиборидир. Ғамхўрлик натижасида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларнинг, халқаро мусобақаларда ижобий натижа қайд этаётганига Қашқадарё вилояти футболи, айниқса “Машъал” жамоасининг меҳнати ҳам ётибди деб ўйлайман.

- “Машъал”ни нечанчи йилдан буён яхши биласиз?
- Бу клубни мен ташкил этилганидан буён кузатиб келаман. Илгари бу жамоанинг номи “Факел” эди. Завод ишчи ходимларидан ташкил топилган. Кейинчалик мустақилликка эришганимиздан сўнг, биринчи лигада иштирок эта бошлади. Ўша пайтлар керак бўлса ҳар бир учрашувдан бир соатлаб “Ўзбекистон радио”сига репортаж қилардик. Шу кунлар худди кечагидек ёздимизда турибди. Хаттоки яёв кезиб, “Машъал”нинг сафардаги учрашувларига борганмиз. Кунларнинг бирида Навоийга бориб, “Прогресс”га қарши ўйинини кузатиб келганмиз. Марҳум Ботир Эгамов деган инсон бўлган. Қашқадарё вилояти спорт қўмитаси риси эди. 15 йил фаолият юритди. У киши ҳам “Машъал” учун жуда кўп елиб-югурди. Бундан ташқари Жумқул Қурбонов деган туман ҳокими бор эди. У киши ҳам клуб равнақи учун катта хизмат қилди. Қолаверса Нуриддин Зайниев ҳам илгари “Муборак-нефтгаз” унитар корхонасининг раҳбари ва вилоят ҳокими сифатида сидқидилдан мехнат қилиб, вилоят футболини кучайтирди. Буларни ҳаммасининг бошида муҳтарам президентимиз борлигидан фахрланамиз.

- Шу кунгача “Машъал”да ишлаб кетган мураббийлардан кўпроқ кимларни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Любишин, Серастанов, Лёткин ҳамда Муборак жамоасининг профессионал клуб сифатида шаклланишида муҳим ўрин тутган Баҳром Давлатовни айтишим мумкин. Мана ҳозирда Александр Хомяков клубни аввалги мавқеини тиклашда меҳнат қилиб келмоқда. Россиялик мураббий жамоани биринчи лигадан яна кучлилар сафига олиб чиқди. Бунда табиийки клуб хомийларининг ҳам беминнат ёрдамлари ётибди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика