Latest news

22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  4 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  2 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  77 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   29 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10

Ҳусан Темиров: “Бунёдкор”нинг шашти баланд эмасдек кўринди” News

Ҳусан Темиров: “Бунёдкор”нинг шашти баланд эмасдек кўринди”

Шубҳасиз, 25-турнинг энг марказий ўйини Қаршида ўтказилди. “Насаф” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона голни пенальтидан Артур Геворкян киритди. Ушбу учрашув ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида таниқли шарҳловчи, айни пайтда Қарши марказий стадионида сухандонлик қилаётган Ҳусан Темировга мурожаат қилдик.

- Ҳусан ака, ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-  Қарши марказий стадионида бўлиб ўтган “Насаф” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигини кўпчилик қатори мен ҳам катта қизиқиш билан кузатдим. Албатта, “Насаф”нинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хурсандман. Бу ғалаба барча қашқадарёликларни хурсанд қилиб юборди.

- Сизнингча, “Насаф” ниманинг эвазига “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди?

- Аввало мухлисларнинг ажойиб тарзда қўллаши эвазига деб ўйлайман. Шу куни стадион деярли тўлди ва бу футболчиларнинг руҳиятини кўтариб юборди. Натижада “насафчилар” тезда ташаббусни ўз қўлларига олишди. “Бунёдкор”нинг эса шашти баланд эмасдек кўринди. Улардан Хайрулла Каримов четлатилди, Пишурнинг ўйини қовушмади. Йўқса, “Бунёдкор” - кучли жамоа.


- “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳақида фикрингиз қандай?

- Бердиев клуб бош мураббийи сифатида бу йил тўлиқ мавсумни ўтказди. Менимча, у яхши ишлади. Кучли жамоани шакллантира олди деб айта оламан.


- Рўзиқул Саъдуллаевич “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилиши мумкин...

- Менимча, ҳам шундай бўлади. Агар Дилшод Нуралиев жаҳон чемпионатида Гондурасдан ўтганида унинг ҳам номзоди қўйиларди. Лекин ҳозир Рўзиқул Бердиевда имконият кўпроқ.


- Бу йил “Насаф” чемпион бўлиши мумкинми?

- Бунинг учун “Бунёдкор” Жиззахда, “Локомотив” Бухорода қоқилиши, “Насаф” эса Олмалиқда ғалаба қозониши керак. Жамоа Олмалиққа фақат ғалабани кўзлаб боришини маълум қилди. Лекин нима бўлишини вақт кўрсатади. Агар “Насаф” чемпион бўлса, бу Қашқадарё аҳли учун катта байрам бўлади.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика