Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Ҳумоюн Муртозаев: “Мавсум якунида тўпрурарлар қаторида бўлишни истайман” News

Ҳумоюн Муртозаев: “Мавсум якунида тўпрурарлар қаторида бўлишни истайман”

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” жамоаси Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” қарши учрашувга тайёргарликни қизғин руҳда давом эттирмоқда.

“Қалдирғочлар” бугунги бўлиб ўтиши режалаштирилган навбатдаги машғулотидан олдин ҳужумчи Ҳумоюн Муртозаевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Карантиндан сўнг жамоавий машғулотлар ажойиб ва кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. Жамоадаги ҳар бир футболчи қаттиқ меҳнат қиляпти, ҳар бир берилган кўрсатмани астойдил бажармоқда. Мавжуд юзага келган ҳолатда машғулотлар санита ва гигиена талабларига риоя қилинган ҳолатда олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси бизнинг фойдамиз учун қилинган. Ҳаммани алоҳида сув ичадиган идиши бор, иложи борича масофани сақлаган ҳолда ҳаракат қиляпмиз.



Мураббийлар штаби бўлажак ўйинларга футболчиларни руҳий ва жисмоний жиҳатдан тайёрлашмоқда. Умуман олганда жамоанинг ҳар бир аъзоси қаттиқ тер тўкмоқда дея оламан.

Тўғри, “Бунёдкор” жамоасидаги барча билан тез чиқишиб кетдим, улар мени ўз оила аъзоларидек қабул қилишди. Мавсум якунигача нечта гол ура оламан? Нечта бўлиши аҳамиятсиз, тўпурарлар қаторида бўлиш ва жамоага фойда келтириш асосий мақсадим ҳисобланади”,- дейди Ҳумоюн Муртозаев.

Футболчи жорий мавсумда “Бунёдкор” сафида умумий ҳисобда 5та учрашувда майдонга тушди ва 3 бор ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди. Дастлаб, ОЧЛ саралаш босқичида “Ал Завра” дарвозасига 2та тўп киритган бўлса, Суперлига 1-турида сафарда “Сурхон”га битта гол урди.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика