Latest news

15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  1 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  5 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  15 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  2 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   11 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  8

Ҳужумчи гол уриши керак News

Ҳужумчи гол уриши керак

Пўлатхўжа Холдорхонов томон отилаётган «тошлар».

Хабарингиз бор айни пайтда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20  терма жамоаси Аргентинада бўлиб ўтаётган кичик мундиалда иштирок этмоқда. Термамиз икки ўйинда 1 мағлубият (Аргентина 1-2) ва 1 дуранг (Янги Зеландия 2-2) қайд этиб ҳозирча жадвалда 3 чи ўринда бормоқда. 


Ўтган икки ўйиндан сўнг энг кўп танқид қилинаётган футболчилардан бири терма ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов аслида ҳам танқидларга муносибми?

Рақамлар алдамайди (хейтерлар учун).


Пўлатхўжа Аргентинага қарши баҳсда 77 ва Янги Зеландияга қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. ФИФА тақдим қилган маълумотларга кўра, ҳужумчи ўтган икки баҳсдан кейин рақиб дарвозаси томон энг кўп (7 маротаба) зарба берган.

Ҳужумчимиз шунингдек ҳимоя ва ҳужум зонасини боғлаш кўрсаткичлари бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Холдорхонов икки ўйинда жами 39 маротаба боғламларда иштирок этган. Янги Зеландияга қарши ўйинда майдонга иккинчи ҳужумчи Рустам Турдимуродов туширилгач Пўлатхўжа тўлақонли ҳужумларни бошлаш зонасига кўчирилди.


Танқидлар ўринлими?

Албатта ўринли. Ҳужумчи голлари билан қадрланади, аммо замонавий футболда прессингда яхши ишлайдиган, рақиб ҳимоя қўрғонига доимий босим уюштириши натижасида ҳужумда шерикларига бўш зоналар ҳосил қилиши билан ўта фойдали ҳисобланадиган форвардлар бор. Холдорхонов шундай футболчилар сирасига киради. 

Эрлинг Холанд “Реал Мадрид”га қарши (ЕЧЛ ярим финали) ўйинларда гол ура олмади, аммо уни ҳеч ким танқид қила олмади. Танқид қила олмасди ҳам аслида. Негаки Холанд уюштирган босим натижасида бўш зоналар очилган ва Бернардо Силва бундан усталик билан фойдаланганди. Холдорхонов Гватемалага қарши ўйинни заҳирада бошласин дегувчилар ортда қолган Осиё чемпионатидаги Жанубий Корея ва Ироққа қарши ўйинларни кўз олдига келтирсин.

 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

Rating: -37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика