Latest news

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  20 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  8 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Ҳудудий академиялар ўртасидаги мусобақада Фарғона ғолиб бўлди News

Ҳудудий академиялар ўртасидаги мусобақада Фарғона ғолиб бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мусобақанинг биринчи босқичида “А” ва “Б” минтақаларга бўлинган ҳолда, уй-сафар тизимидаги учрашувларни якунлаб, U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифасидаги энг кўп очко жамғарган саккизтадан жами 32 та жамоа иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Ҳудудий футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки учрашувлари апрель ойидан бери ўтказилиб, октябр ойида финал босқичи якунланади.

Бугун 2005 йил тарбияланувчилари ўртасида мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Муросасиз ва қизиқатли ўтган финал учрашувида фарғоналиклар ғалаба қозонишди.

ФИНАЛ

Фарғона 3:1 Андижон

Голлар: Комилов Муроджон, Деҳқонов Абдуғаффор (2), Усманов Азизбек,




Жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди:

1-ўрин Фарғона вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси


2-ўрин Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси


3-ўрин Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

3-ўрин Сурхондарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси


Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга, ЎзПФЛ Бош директори Даврон Шакурбанов, Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби директори Рустам Абдуллаевлар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббий ёрдамчиси Тимур Кападзелар ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларни топширишди.





Мусобақанинг энг яхшилари қуйидагича:

Энг яхши дарвозабон –  Назиров Зиёдуллохўжа (Фарғона вилояти)


Мусобақа тўпурари –  Комилов Муроджон (Фарғона вилояти)


Энг яхши ўйинчи –  Усманов Азизбек (Андижон вилояти)


Жорий йилнинг 8-12 октябрь кунлари 2004 йилда туғилган тарбияланувчилар мусобақани давом эттиришади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика