Latest news

15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан фақат бир марта ўйнаган  1 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  4 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  6 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2

Hua Shan Cup: Ўзбекистон ўсмирлар термаси Япония U-15 билан дуранг ўйнади News

Hua Shan Cup: Ўзбекистон ўсмирлар термаси Япония U-15 билан дуранг ўйнади

Хитойнинг Вэйнань шаҳрида 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Hua Shan Cup халқаро турнири ўз якунига етди.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси сўнгги турда Япония U-15 футболчиларига қарши баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 39-дақиқасида Бобур Собиров ҳисобни очган бўлса, японияликлар ўйин якунланишига 50 сония қолганида бурчак зарбасидан амалга оширилган стандартни голга айлантирди.

Чехия ва Хитой ўртасидаги беллашувда 4:1 ҳисоби қайд этилиб, Европа вакиллари фойдасига ҳал топди. Шундай қилиб, Дилшод Нуралиев жамоаси 3 та ўйинда жами 4 очко тўплаган ҳолда турнирда 3-ўринни эгаллади.  

Япония ва Чехия ўсмирлар терма жамоаси мос равишда 1–2 ўринларни эгаллади. Мезбон Хитой эса бирорта ўйинда очко ола билмади ва мусобақани сўнгги – 4 ўринда якунлади.

Hua Shan Cup халқаро турнири Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Hua Shan Cup халқаро турнири
Хитой, Вэйнань
19 июль, душанба

Япония U-15 – Ўзбекистон U-15 — 1:1

Голлар:
Бобур Собиров (39) – Аоки Юсуке (90)

Ўзбекистон U-15: Мўминмирзо Қодиров, Сардор Абдурашидхўжаев, Ҳуршид Убайдуллаев, Жасурбек Абдулбеков, Жасурбек Жалолиддинов, Мироншох Сатторов, Дониёр Собиров, Абдурауф Бўриев, Игорь Чиркизов (Темур Мамасиддиқов, 61), Муродбек Хўжамбердиев (Миржалол Қосимов, 61), Бобур Собиров (Руслан Рўзиев, 82).

Япония U-15: Жоунс Рей, Тажима Митсуки, Сако Маайа, Морита Рин, Аоки Юсуке, Танака Йошихиро, Суми Коширо, Танигучи Таисей, Наруока Хикару, Накано Шинья, Нанами Казуса.

 

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

 1.

Япония

3

2

1

0

8-1

7

2. 

Чехия

3

2

0

1

7-5

6

3. 

Ўзбекистон

3

1

1

1

3-4

4

4. 

Хитой

3

0

0

3

1-9

0


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика