Latest news

07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  0 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  25 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4

Ҳозирча Голландия гуруҳда қолади, Исландия ва Чехия Евро-2016да! News

Ҳозирча Голландия гуруҳда қолади, Исландия ва Чехия Евро-2016да!

"А" гуруҳида сенсация юз берди. Қуръадан кейин Голландияни фаворит санаганлар бугун адашганликларига гувоҳ бўлдилар.

Мазкур гуруҳда Голландия, Чехия ва Туркиядан кейин тўртинчи жамоа сифатида қаралган Исландия Ларс Лагербак бошчилигида муддатидан икки тур аввал Франция яшил майдонларида бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Боиси Туркия ўз майдонида учар голландларни мағлубиятга учратди. Бир тур аввал Голландия устидан ғалаба қозонган Исландия, яна бир неча дақиқалардан сўнг Қозоғистон терма жамоасига қарши кечадиган ўйинда йўлланмани расман қўлга киритадилар.

Ҳозиргина сафарда Латвия устидан 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган чехлар ҳам Исландия каби тўғридан - тўғри Евро йўлланмасига эга чиқдилар. Павел Врба бешинчи маротаба терма жамоасини тўрт йилликнинг муҳим мусобақасига олиб чиққан мураббий сифатида тарихга кирадиган бўлди.

Евро-2016на энг яхши учинчи ўрин натижасини қайд этган терма жамоа ҳам тўғридан-тўғри мусобақага йўл олади. Қолган 8та иккинчи ўрин сохиблари эса  ўзаро баҳс олиб борадилар ва ғолиб чиққан терма жамоагина мусобақа йўлланмасига эга чиқади. Кўриб тургангиздек, оз бўлсада Голландияда имконият мавжуд. Лекин бугунги ғалабадан сўнг Туркия терма жамоаси учинчи ўринга кўтарилиб олди.   

"А" Гуруҳи. 8 тур.
Туркия - Голландия 3:0
Голлар:
Огузан Озяпук (8), Арда Туран (26), Бурак Йилмаз (86)

Латвия - Чехия 1:2
Голлар:
Артурс Зюзинс (73) - Давид Лимберски (13), Владимир Дирада (25)

Исландия - Қозоғистон
Соат: 23:45.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика