Latest news

19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  10 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  20

ОФК Кубоги-2021. "Ҳозир жамоаларни кучли ёки кучсизга ажртадиган вақт эмас". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани + ГАЛЕРЕЯ News

ОФК Кубоги-2021. "Ҳозир жамоаларни кучли ёки кучсизга ажртадиган вақт эмас". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани + ГАЛЕРЕЯ

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртага Қирғизистоннинг "Олой" клубига қарши ўйин билан ОФК Кубоги-2021даги юришини бошлайди.

Бугун ушбу учрашувдан олдин икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой иштирок этди.

"Барчага ҳайрли кун. Авваламбор ҳаммани ҳайит байрами билан табриклайман. Тутган рўзаларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Мусобақага тайёргарлик ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, мазкур турнирга узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Рақибларимиз оддий жамоалар эмас. Олдинда бизни осон бўлмаган учрашувлар кутмоқда. Кайфиятимиз яхши. Муносиб тайёргарлик кўрдик. Буни эртага майдонга чиқиб исботлашимиз қолди", - деди Бердиев.


Акмал Мозговой: "Мураббийимиз айтганидек яхши тайёргарлик билан бу ерга етиб келдик. Эртага қизиқарли ўйин ва керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади".


- Ўзбекистонда футбол даражаси Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга қараганда бир мунча юқори. Саволим эртанги рақибга қандай қараяпсиз? (маҳаллий журналист)

- Даража ҳақидаги фикрингизга унчалик қўшилмаган бўлардим. ОЧЛда ҳамма кўрган бўлса керак, Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Ваҳоланки, кўпчилик "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор"ни фаворит деб ўйлаганди. Биз рақибларимизга жиддий муносабатда бўляпмиз. Ҳозир кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. Гуруҳимиздаги тўртта жамоа ҳам бир ҳил даражада. Ўйин қандай бўлишини эртага кўрамиз.

- ОФК кубоги мусобақаси жамоангиз учун нуфузли турнирми?

- Биз учун, ҳа. Биласизлар жамоамиз ёш. Ушбу мусобақа ёш футболчиларга тажриба тўплаш учун қулай имкониятдир. ОФК кубоги муҳим мусобақа саналади. Биринчи галдаги мақсад - гуруҳдан чиқиш.


- "Насаф" уч кундан бери ўйин бўлиб ўтадиган стадионда машғулот олиб бормоқда. Суъний қопламали майдон бўлгани учун футболчиларнинг мушакларида оғриқлар кузатилмадими?

- Шу ўринда ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Машғулотларда ҳеч қандай жароҳат олиш ҳолатлари бўлмади. Тўғри, бу биз учун ноқулай. 2-3 кун ичида мослашиб олишга ҳаракат қилдик.

- Бу жамоадаги кўплаб футболчилар учун илк халқаро мусобақа бўлади. Бундай катта турнирларда ёш футболчиларда ҳаяжон бўлиши мумкин. Айни пайтда бу борада ҳолат қандай?

А.Мозговой: "Ҳаяжон йўқ. Эртага бор маҳоратимизни кўрсатамиз".


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Олой" баҳси эртага, 14 май куни соат 17:00да старт олади. Беллашув Душанбедаги "Республика Марказий стадиони"да бўлиб ўтади.

"Насаф" - "Олой" баҳсидан олдинги матбуот анжуманидан тўлиқ галереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика