Latest news

19:30Про лига. "Машъал" – "Дўстлик". Онлайн томоша қилинг  0 19:29Суперлига. "Металлург" – "Насаф" (матнли трансляция)  5 19:22Суперлига. "Андижон" – "Навбаҳор". Асосий таркибда Табатадзе ва Искандеров йўқ  5 19:04"Бавария" АПЛдан 60 миллионга футболчи сотиб олмоқда  0 18:26Евро-2024. Роналду Грузияга қарши майдонга тушадими?  5 18:15Про лига. "Арал" – "Хоразм". Онлайн томоша қилинг  0 17:283та қизил карточка кўрсатилган баҳсда "Олимпик" "Сурхон"ни мағлуб этди ГАЛЕРЕЯ  0 17:06Италиялик журналист Шомуродовнинг келажаги ҳақида маълумот берди  3 16:46Роналдо: "Ҳозирги футбол жуда зерикарли"  6 15:57"Майну Англиянинг кейинги ўйинида асосий таркибда бўлишига ишончим комил"  1 15:50Копа Америка. Чили - Аргентина 0:1, Лаутаронинг ягона голи Аргентинага ғалаба келтирди  1 15:16Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!  20 14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  12 13:52Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади  10 13:22CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз  4

Ҳозир энг кучли серб футболчиси - Матич. "Сўғдиёна"да ўйнаётган Митрович билан суҳбат News

Ҳозир энг кучли серб футболчиси - Матич. "Сўғдиёна"да ўйнаётган Митрович билан суҳбат

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўз сафига бир қатор легионерларни қўшиб олган эди.

Улар орасида сербиялик дарвозабон Милан Митрович ҳам бор. 1991 йилда туғилган посбон Суперлигада бир қатор ўйинларда майдонга тушишга улгурди. 30-турда Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ушбу баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган Милан Митрович билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- "Сўғдиёна"га келгунга қадар қайси клубларда ўйнагансиз?

- Фаолиятимни Сербия биринчи лигасида бошлаганман. 2014/2015 йилги мавсумда "Моравац Мрштане" шарафини ҳимоя қилганман. 30та ўйиннинг 28тасида майдонга тушгандим. Афсуски клуб қуйи дивизионга тушиб кетганди. Бугунги кунда "Локомотив" таркибида ўйнаётган Ҳусниддин Ғофуров "Явор" сафида менинг дарвозамга гол урган эди. Кейин уч мавсум давомида Македониянинг "Силекс" клубида ўйнадим. Кратово шаҳри жамоаси сафида 2016 йилда Македония чемпионати бронза медалига эга чиққанман.



- "Сўғдиёна"га ўтиш қандай содир бўлди?
- Клубдагилар менинг агентим билан боғланиб жамоага дарвозабон кераклигни айтишган. Агентим менга қўнғироқ қилиб Ўзбекистонда ўйнайсанми деб сўради. Ўйлаб кўрдим ва таклифга рози бўлдим. Тез орада Жиззахга етиб келдим ва шартномага имзо чекдим.

- Бунга қадар Ўзбекистон мамлакати ҳақида эшитганмидингиз?
- Тўғриси Ўзбекистон футболи ҳақида ҳеч нима билмас эдим. Қандай жамоалар борлигини ҳам билмасдим. Лекин шундай мамлакат борлигини албатта билардим. Унинг буюк тарихи ҳақида кўп эшитганман.

- "Сўғдиёна" клуби ҳақида нима дея оласиз?
- Клуб яхши ташкил этилган. Барча бир мақсад йўлида хизмат қилмоқда, мураббийлар, футболчилар ва оддий ходимларгача барчамиз бир оиламиз. "Сўғдиёна" ҳозир эгаллаб турган ўриндан тепароқда бўлишга лойиқ эди. Аммо бу футбол. Қийин ҳолатга ўзимиз тушдик ва ундан ўзимиз чиқиб кетишимиз керак. "Сўғдиёна" кучли олтиликда ўйнашга ҳақли жамоа деб ўйлайман. Кейинги йилларда менимча шундай бўлади ҳам.

- Ярим йил давомида бизнинг мамлакатимизда ўйнадингиз. Ўзбек футболи ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзбек футболи Европа футболига ўхшаб кетади. Ўйинлар жуда тез ўтади, рақиб хато қилса дарҳол жазоланади ва кўплаб кучли футболчиларга эга. Ўзбекистондаги футбол менга ёқади.



- Ўзбекистон чемпионатидаги энг кучли футболчи деб кимни айтган бўлардингиз?

- Бу жуда ҳам қийин савол. Бу ерда кўплаб яхши савиядаги ўйинчилар бор. Легионерлар ва маҳаллий футболчиларни ажратишни истамаган бўлардим. Агар бир футболчини танлаш шарт бўлса мен "Локомотив" клуби ҳужумчиси Марат Бикмаевни айтган бўлардим.

- Кейинги йил ҳам "Сўғдиёна"да қоласизми?

- Тўғриси бу ҳақда ҳозир ўйлаётганим йўқ. Бор эътиборимни қолган икки ўйинга қаратганман. Дастлаб чемпионатни тугатиб олайлик, кейин агентим билан маслаҳатлашиб кейинги тақдиримга ойдинлик киритиб оламиз.

- Ёшликдан кимнинг ўйинларига ҳавас қилгансиз?

- Дунёда кўплаб кучли дарвозабонлар бор. Лекин мен кичкиналигимдан испаниялик Икер Касильяснинг ўйинларига ҳавас қилиб келаман. У "Реал" сафида кўплаб совринлар ютган. Бундан ташқари Испания терма жамоаси билан бирга Европа ва Жаҳон чемпиони бўлган. Унинг дарвозадаги ҳаракатлари жуда тезкор ва ақлли. Бугунги кунда ёши анча катта бўлса ҳам Португалиянинг энг кучли клубида ўйнамоқда ва ЕЧЛда рекордларни уришда давом этмоқда.

- Сербияда жуда кўп Митрович фамилияли футболчлар бор. Улар орасида қариндошларингиз борми?

- Тўғри айтдингиз. Сербияда Митровичлар жуда кўп. Александр Митрович, Далибор Митрович, Никола Митрович, Стефан Митрович ва бошқалар. Лекин мен ҳеч бири билан қариндош эмасман. Бундан ҳам қизиғи "Партизан" таркибида Милан Митрович ўйнайди. Яъни исми ҳам, фамилияси ҳам мен билан бир хил (кулади).

- Сизнингча айни пайтда Сербиянинг энг кучли футболчиси ким?

- Ҳозирги кундами? Менимча "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич. Қолган футболчилар хафа бўлишмайди деб ўйлайман.

- Қайси клубда ўйнашни орзу қиласиз?

- "Реал Мадрид" (кулади). Агар жиддий айтадиган бўлсам Сербиянинг энг кучли икки клуби "Партизан" ёки "Црвена Звезда" сафида ўйнашни орзу қиламан. Ишончим комилки исталган сербиялик ёш футболчи мана шу клублардан бирида ўйнашни истайди.



- Ўзбекистонда кўплаб шаҳарларда бўлдингиз. Қайси шаҳар сизга кўпроқ манзур келди?

- Жиззах жуда чиройли шаҳар экан. Пойтахт Тошкент ҳам анча ривожланган ва гўзал. Бундан ташқари менга тарихий обидалари кўп бўлган Самарқанд ҳам ёқди.

- Суперлига формати ҳақида нима дейсиз?

- Бу лигада ўйнаш осон эмас. Исталган клуб рақибни мағлуб этиши мумкин. Буни охирги икки ойда кузатдик. Масалан, Ўзбекистон кубоги финалида барча "Пахтакор" ютади деб ўйлаганди, якунда АГМК ғалаба қозониб кетди. Олдинда иккита тур қолди ва максимал очко тўплашни мақсад қилганмиз.

- Мухлислар ҳақида фикрингиз қандай?

- Жиззахлик мухлислар менга жуда ёқди. Стадионда доим ажойиб муҳит бўлмоқда. Бунақасини камдан-кам курганман. Хатто мағлуб бўлсак ҳам, улар бизни қўллаб-қувватлашади. Оғир кунимизда ёнимизда бўлишди ва бизни олға ундашди. Ғалабали онларда эса бирга байрам қилдик.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика