Latest news

23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  47 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  40 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14

Ҳомийлар билан ишлаш, чипталар савдоси ва бошқалар. Ўзбек клублари делегацияси Туркиянинг яна бир суперклуби иш фаолиятини ўрганди News

Ҳомийлар билан ишлаш, чипталар савдоси ва бошқалар. Ўзбек клублари делегацияси Туркиянинг яна бир суперклуби иш фаолиятини ўрганди

ЎзПФЛ ва Туркия клублар бирлиги ўзаро ҳамкорликда ўзбекистонлик футбол мутахассисларини турк клублари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида айни кунларда Истанбулда ўқув семинари ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар клубларимиз вакилларидан иборат делегация Туркия клублар бирлиги ва “Фенербаҳче” клублари тузилмаси билан таништирилган эди. Кеча ўзбек мутахассисларини “Галатасарой” клуби қабул қилди.

Дастлаб клубнинг ташкилий тузилмаси, “Галатасарой”нинг маркетинг ва мухлислар билан ишлаш бўйича стратегияси, ҳомийлар билан амалга ошириладиган тадбирлар дастури, чипталар савдоси қандай йўлга қўйилгани, шунингдек клубнинг ўйинчилар селекциясини қандай олиб бориши хусусида тақдимотлар ўтказилди. Айниқса, мазкур клубнинг тижорий масалалар бўйича директори, жаҳон спортининг энг олди маркетинг мутахассисларидан бири саналадиган Начи Жансун ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, соҳа бўйича қизиқарли маълумотлар билан бўлишди.

Қолаверса, “Галатасарой” клуби ўйин кунги учрашувнинг ташкилий ишлари қандай кечиши бўйича ҳам ўз иш жараёни билан батафсил таништирди. Хусусан, ўзбекистонлик мутахассислар Туркия Суперлигаси доирасидаги “Галатасарой” – “Адана Демирспор” учрашуви олдидан ўйиннинг тайёргарлик жиҳатлари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика