Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин
12 jun 14:17
News


Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин
"Манчестер Сити" "Русенборг" билан ярим ҳимоячи Сверре Нюпан трансфери бўйича келишувга эришишга яқин турибди.
"The Athletic" хабарига кўра, "шаҳарликлар" футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олиши керак. Агар келишув амалга ошса, бу Норвегия чемпионати тарихидаги энг йириги бўлади. "Манчестер Сити" битим имзолаганидан сўнг футболчини 1 мавсумга ижарага бериши кутилмоқда.
18 ёшли Нюпан "Русенборг"нинг асосий жамоаси сафида 70 ўйин ўтказиб, 14 та гол урган. Нюпан ўтган мавсум жамоа таркибида 10 ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритган. Унинг ҳозирги нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Агар Нюпан "Манчестер Сити"га ўтса, у бу клуб шарафии ҳимоя қилган норвегиялик учинчи футболчига айланади. Эрлинг Ҳоланд 2022 йилда "шаҳарликлар" сафига қўшилган бўлса, академия тарбияланувчиси саналган Оскар Бобб ҳам Норвегия терма жамоасида ўйнаган.
Link :
Source : The Athletic
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments