Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Ҳоким ваъдасини бажариб автомобил совға қилди ва Андижон полкасига рақсга тушди News

Ҳоким ваъдасини бажариб автомобил совға қилди ва Андижон полкасига рақсга тушди

Кеча Суперлигада 5-тур учрашувларига старт берилди.

Водийда "Андижон" жамоаси Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди. Ушбу учрашув жорий мавсум "Соғлом Авлод" стадионидаги илк баҳс бўлди ва очилиш ўйини вилоят учун ўзгача байрамга айланди. Кеча вилоят ҳокими Андижонда тушдан кейин ҳаммага дам эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, ҳоким кечаги ўйиндан бир кун олдин футболчилар билан учрашган ва уларга "Насаф"га қарши ўйин учун пул мукофотлари, бундан ташқари жамоа ғалаба қозонган тақдирда ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродовга "Ласетти" (Gentra) автомобили совға қилишини ваъда берган эди.

Агар эртага "Насаф" мағлуб этилса, "Андижон" футболчисига "Жентра" автомобили совға қилинади

Суперлига. "Андижон" ўз майдонидаги илк учрашувда "Насаф"ни мағлуб этди 

"Насаф" устидан 3:1 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилганидан кейин стадионнинг ўзида шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи футболчиларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан пул мукофоти тарқатиб чиқди.


Ўйин тугаши арафасида олдиндан олиб келиб қўйилган "Ласетти" (Gentra) автомобили "Соғлом Авлод" стадионига кириб келди.


Автомобилни ваъда қилинганидек Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи Фарҳод Бекмуродовга совға қилди.


Ўйинчилар тақдирлаб бўлинганидан сўнг "Андижон" аъзолари ҳоким билан бирга мухлислар олдига бориб ғалабани нишонлашди. "Исландча хук" нишонлашда ҳокимнинг ўзи ҳам иштирок этди.

Андижон халқи мавсумдаги биринчи ғалаба билан муборакбод этилди.


КЕйин эса Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи ҳам футболчилар билан бирга "Андижон полкаси"га рақсга тушди.


Бир сўз билан айтганда, кечаги кун Андижон халқи учун чинакам байрамга айланиб кетди. Стадиондаги мухит эса максимал даражада аъло бўлди.



Толибжон Қосимов, Андижондан махсус

P.S. "Андижон" - "Насаф" учрашувидан суратларни сал туриб томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Rating: +96   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика