Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Ҳоким кубоги: “Қизилқум” финалга йўлланма олди News

Ҳоким кубоги: “Қизилқум” финалга йўлланма олди

Tags :  Қизилқум
Аввал хабар қилганимиздек, Фарғонада давом этаётган анъанавий “Вилоят ҳокими кубоги” турнири учрашувлари ҳал қилувчи паллага кирди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси сўнгги турда Андижоннинг “ЎзДонгЖу” футболчилари билан куч синашди. Кончиларнинг тўлиқ устунлигида кечган мазкур баҳсда 4:1 ҳисоби қайд этилди ва “Қизилқум” ўз ҳисобидаги очколари сонини 13 тага етказиб олган ҳолда финалга йўлланма олди. Учрашувда голларни навоийликлардан Алишер Холиқов, Андрей Деркач, Вячеслав Шевченко ҳамда Самандар Шодмоновлар киритган бўлса, жавоб тўпи андижонликлардан Илҳом Икромов ҳисобига ёзилди.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Вилоят ҳокими кубоги

“В” гуруҳи, 5-тур

2016 йил 4 февраль

“ЎзДонгЖу-2” (Андижон) — “Қизилқум” (Навоий) — 1:4 (0:1).

Ҳакамлар
: Шоҳрух Аъзамов, Қаҳрамон Собиров, Хуршид Мелиқўзиев (барчаси — Фарғонадан).

“ЎзДонгЖу”: Муҳаммад Зокиров, Ҳабибулло Қобулов, Бобур Олимжонов, Салоҳиддин Жамолиддинов, Умид Абдумаликов, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Бобур Абдуллаев, Шокир Одилжонов, Ҳожиакбар Буротов, Миркомил Қосимов, Абдуқаҳҳор Назиров.

Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадали Ашуров, Ҳикматилло Отабоев, Илҳом Икромов, Илҳом Одилов, Саид Муҳамадинов, Сарвар Ҳамидуллаев, Муҳаммадали Ҳакимов.

“ҚИЗИЛҚУМ”: Артём Макосин, Георгий Квесиешвили, Акмал Рустамов, Алишер Юсупов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Андрей Деркач, Вячеслав Шевченко, Алишер Холиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Руслан Вагапов, Бобуржон Искандаров, Бобур Маъмиров, Беҳзод Ғанижонов, Ғайрат Жумаев.

Голлар: Алишер Холиқов (32), Андрей Деркач (52), Вячеслав Шевченко (54) ҳамда Самандар Шодмонов (57), Илҳом Икромов (63-пен.).


Энди Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги “Қизилқум” футболчилари 7 февраль куни финалда “Нефтчи-1” жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Фарғонада ўтаётган йиғинга нигериялик икки нафар футболчи келиб қўшилганди. Афсуски, марказий ҳимоячи Сандей Агада ҳамда ҳужумчи Оке Ивузи машғулотларда мураббийлар кўригидан ўта олишмади ва ортга қайтишга мажбур бўлдилар.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика