Latest news

07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  1 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  14 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  3 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   9 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  18 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  55 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  7

Ҳоким кубоги: Ҳавотир тўғри чиқди News

Ҳоким кубоги: Ҳавотир тўғри чиқди

Фарғонада қарийб икки ҳафта давом этган “Вилоят ҳокими кубоги” турнири финалида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси мезбонларнинг “Нефтчи” футболчиларига қарши майдонга тушди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашган навоийликлар дастлаб Қувасойнинг “Цементчи” вакиллари билан (0:0) дуранг ўйнаган бўлса, кейинги турларда “Нефтчи-2” (2:1), “ФарДУ-Футбол-инфо” (3:1), “Қўқон-1912-1” (3:2) ва “ЎзДонгЖУ-2” (4:1) жамоалари устидан зафар қучдилар.

Аммо мазкур учрашувларни айримларида ўйинни бошқариб борган ҳакамлар хатти-ҳаракатидан “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг кўнгли тўлмаганди. Жумладан, “Нефтчи-2” билан кечган баҳсдан кейин билдирилган эътирозлар сабабли аммо турнир ташкилотчилари асли фарғоналик, ҳозирда пойтахтда яшаётган Олим Тўйчибоевни мусобақага таклиф этишни маъқул топдилар.

Айнан навоийликларнинг гуруҳда тўртинчи турда “Қўқон-1912-1” жамоасига қарши учрашувини Тўйчибоев бошқариб борди. Гарчи, унда “Қизилқум” ғалаба қозонган бўлса-да, бош ҳакам учрашувнинг охирги йигирма дақиқасида қўпол хатоларга йўл қўйди.  Шундан сўнг, кончилар клуби раҳбарияти пойтахтдан бошқа бирор тажрибали реферини жалб этиш бўйича ташкилотчиларга расмий таклиф билан чиқишганди. Афсуски, маҳаллий мутахассислар якунда барибир Олим Тўйчибоевга ишонишда давом этишди.

Юқоридаги фикрларни бежизга келтирмадик. Финалда навоийликларнинг хавотири барибир тўғри бўлиб чиқди. Гарчи, “Вилоят ҳокими кубоги” турнири жамоалар учун янги мавсум олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаган бўлса-да, финалда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган айрим хатолар якуний натижага салбий таъсир қилмай қолмади. 

“Нефтчи” жамоасини бош соврин билан табриклаган ҳолда, турнир ташкилотчиларига баъзи таклифимизни ҳам билдириб ўтмоқчийдик. Айни пайтда жамоалар билан биргаликда мамлакатимиз олий ва биринчи лига ҳакамлари ҳам йиғинларда иштирок этишяпти. “Вилоят ҳокими кубоги” турнири баҳонасида бир гуруҳ ҳакамлар Фарғонага таклиф этилганида олам гулистон эди. Кейинги мусобақаларда ташкилотчилар ана шу жиҳатларга ҳам эътибор беришса фойдадан холи бўлмайди. Зеро, стадионга ташриф буюрадиган кўпсонли ишқибозлар нафақат ўз жамоасининг ғолиб чиқишини, балки чиройли ва ҳужумкор футбол томоша қилишни ҳам жуда-жуда исташади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

“Вилоят ҳокими кубоги” турнири

Финал, 2016 йил 7 февраль

"Нефтчи" (Фарғона) — "Қизилқум" (Навоий) — 1:0 (0:0).

Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони. 5000 томошабин

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Рустам Толибжонов, Қаҳрамон Собиров, Хуршид Мелиқўзиев. 

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов

Гол: Шукурали Пўлатов (75-пен.)

"Нефтчи": Адумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёрбек Эрматов, Илҳом Бойдадаев, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Алишер Саматов, Сардор Эминов, Дамир Низанов, Мурод Бобожонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қулматов, Достон Турсунов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроилов, Ҳусниддин Ғофуров.

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Юсупов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Азизбек Усмонов, Илҳом Юнусов, Андрей Деркач.

Захирадан майдонга тушганлар: Файзулла Қамбаров, Руслан Вагапов, Алишер Холиқов, Отабек Нарзуллаев.  

Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоасининг 24 январда Фарғонада бошланган ўқув-машғулот йиғини поёнига етди. Режага кўра, кончиларга 8 февралда қисқа муддатли таътил берилди. Жамоа аъзолари 12 февралдан бошлаб, Тошкентда сўнгги босқич ўқув машғулот йиғинини ўтказиш учун йиғилади. Мазкур йиғин доирасида олий лига жамоаларидан 3-4 таси билан синов-назорат баҳслари уюштириш кўзда тутилган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика