Latest news

07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  0 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  4 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  6 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  8 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6

Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми? News

Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?

Ўзбекистон терма жамоаси ва БААнинг "Ал Ваҳда" клуби вингери Ҳожимат Эркинов терманинг навбатдаги йиғинига чақирилмади.

Championat.asia сайти 23 ёшли футболчи билан боғланиб, унинг ҳозирги ҳолати билан қизиқди. Эркиновнинг бизга маълум қилишича, шу кеча-кундузда унда ҳеч қандай жароҳат мавжуд эмас. Демак, у Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штаби хоҳишига кўра терма жамоага жалб этилмаган.

Маълумот учун, Ҳожимат Эркинов охирги марта 27 февраль куни БАА Про лигаси 18-туридан ўрин олган "Ал Айн"га қарши беллашувда 64 дақиқа ҳаракат қилган. У жорий мавсум "Ал Ваҳда" сафида 18 ўйин ўтказиб, 4 та голга ассистентлик қилди. 

Аввалроқ Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмагани ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг футболчининг ўзи ҳам бу ҳақда тўхталиб ўтган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни Тошкентда Қирғиз Республикаси билан, 25 март куни Теҳронда Эрон билан ўйнайди. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика