Latest news

11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  2 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  4 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  3 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  6 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  10 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  7 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  84

Ҳожимат Эркинов: "Жикия томонидан менга нисбатан қоида бузиш бор эди" News

Ҳожимат Эркинов: "Жикия томонидан менга нисбатан қоида бузиш бор эди"

Ўзбекистон – Россия (0:0) учрашувидан сўнг термамиз ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов фикрларини билдирди.

- Кучли жамоага қарши ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ўйин тенг бўлди деб ўйлайман. Кўп курашлар бўлди, фақатгина гол етишмади. Агар голлар бўлганда, ўйин ёрқинроқ кўринарди.

- Ўйин қўпроқ майдон марказида кечди, икки жамоа ҳам тўп билан асосан майдон ўртасида ҳаракат қилди. Ўйинда ҳавфли вазиятлар ҳам кам бўлди. Бунинг сабаби нимада?

- Россия терма жамоаси ўйинни бешта ҳимоячи билан бошлади. Шунинг  учун кўп курашишга тўғри келди. Рақибларга кўп вазият яратишга йўл қўймадик, бизда ҳам вазиятлар кам бўлди. Фикримча, ҳеч бир жиҳатда рақибга ютқазмадик. Факатгина голлар етишмади.

- Россия терма жамоаси ҳимоячилари анча тажрибали. Улар ишончли ўйин намойиш этишди. Рақиблар ҳимояси бизнинг ҳужум чизиғимизга қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Замонавий футболда яхши ҳимоя чизиғи ҳар бир кучли терма жамоада мавжуд. Россия терма жамоасида нафақат ҳимояда, балки ҳар бир чизиқда кучли ўйинчилари бор. Россия анча кучли рақиб деб ўйлайман.



- Георгий Жикия сизни йиқитган вазиятда, фоль бормиди?

-Ҳа, 90 фоиз фоль бор эди. Ҳали вазият такрорини кўрмадим, лекин қоида бузиш бор эди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика