Latest news

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  0 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  11 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19. Учрашувдан олдинги қизиқарли маълумотлар News

Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19. Учрашувдан олдинги қизиқарли маълумотлар

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бугун, 10 октябрь куни саралаш баҳслари доирасида Ҳиндистонга қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон U-19 - Ҳиндистон U-19 ўртасидаги "А" саралаш гуруҳи 4-тур учрашуви Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

Ўзбекистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ҳозиргача иккитадан ўйин ўтказган. Ўзбекистон Туркманистон ва Непални мағлуб этган (мос равишда 1:0 ва 5:0). Ҳиндистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинда Қатарга 0:2 ҳисобида ютқазган, бироқ Непални 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

  Ўзбекистон ва Ҳиндистон термалари миллий терма жамоа даражасида беш марта тўқнаш келишган. Ўсмирлар ва ёшлар миқёсида эса Ҳиндистон ва Ўзбекстон терма жамоалари 2011 йилда илк бор тўқнаш келишган, ҳозиргача 3та ўйин ўтказилган. U-19 ОЧ-2012 саралашида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Теҳронда Ҳиндистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Қолган икки ўйин U-16 даражасида ўтказилган ва ҳар иккала сафар ҳам Ҳиндистон Дилшод Нуралиев жамоасига мағлуб бўлган (0:9, 2:3).


Ҳиндистон U-19 ёшлар терма жамоасидаги энг қизиқарли шахс – терма жамоанинг англиялик бош мураббийи Колм Тоалдир.

Колм Тоал қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ-2006 саралашида Тожикистонни мағлуб эта олмай, финал йўлланмасисиз қолишган. Шундан сўнг Ўзбекистонни тарк этган Колм Тоал ўз фаолиятини Осиёнинг бошқа бир мамлакати – Ҳиндистонда давом эттириб келмоқда. У 2007 йилдан бери Осиё чемпионати саралашлари ва финал босқичларидаги Ҳиндистон U-16 ва Ҳиндистон U-19 термаларига устозлик қилиб келади. Колм Тоалнинг Ҳиндистон терма жамоалари устози сифатидаги Ўзбекистон билан илк тўқнашуви 2011 йил 4 ноябрида, Эронда юз берди. Ўшанда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Колм Тоал шогирдларини Владимир Козакнинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Деярли шу вақтда Тошкентда U-16 ОЧ-2012 саралаши бўлган, Нуралиев жамоаси Ҳиндистонни 9:0 ҳисобида мағлуб этган. Ҳиндларда устоз бошқа эди. Ўзбекистонга 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганига қарамай, Ҳиндистон ўсмирлар ўртасидаги 2012 йилги ОЧ финал босқичига чиққан. Финал босқичига Ҳиндистон U-16ни Колм Тоал олиб келган. Терма Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган. Осиё Чемпионати финал босқичидаги ўйинда Дилшод Нуралиев шогирдлари Колм Тоал жамоасини қийинчилик билан, 3:2 ҳисобида мағлуб этишган. Ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2012да Ўзбекистон ўсмирлари чемпион бўлишган, бироқ гуруҳда қолиб кетишлари ҳам мумкин эди. Бироқ айнан Ҳиндистон гуруҳ босқичи сўнгги турида Хитой билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагани, Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиққан. Шундай қилиб, бугун ҳам Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасини Ҳиндистонга қарши осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. 


Учрашувни Қатарнинг "Ал Касс" телеканали жонли равишда эфирга узатади. Қуйидаги линк орқали ўйинни томоша қилиш мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика