Latest news

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  2 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  48 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  8 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

Ҳиндистон термаси устози Игор Штимац: "Ўзбекистон – мусобақадаги "сирли тулпор" News

Ҳиндистон термаси устози Игор Штимац: "Ўзбекистон – мусобақадаги "сирли тулпор"

Қатарда ўтказиладиган Осиё кубоги олдидан Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи Игор Штимац ўз фикрларини билдириб ўтди.

Маълумот учун, Ҳиндистон терма жамоаси Австралия, Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Игор Штимац Ҳиндистоннинг тайёргарлиги ва рақиблар ҳақида фикр билдирди.

"Биз Доҳага вақтлироқ келишни истадик. Бу ерга мослашишга вақт керак эди. Машғулотларни бошлаб олдик. Бизга бўйи баланд ва кучли ўйинчилар керак. Ҳозир янги футболчиларни синаб кўрадиган пайт эмас. Бу мусобақада аввалдан биз билан бўлган ўйинчиларга таянамиз. 26 футболчидан 17 нафари учун Осиё кубоги биринчи катта мусобақа бўлади.

Биз гуруҳда аутсайдер сифатида кўрилмоқдамиз. Австралия мусобақа фаворитларидан бири. Ўзбекистон - мусобақадаги "сирли тулпор", уларнинг сўнгги натижалари жуда яхши. Тўпга кўп ҳам эгалик қилмаслигимизни ва гол уриш учун имкониятларимиз кам бўлишини биламиз. Бироқ, биз аниқ мақсадни ўз олдимизга қўя олишимиз керак. Асосий вазифамиз гол ўтказмаслик бўлади, ундан сўнг эса гол уришга ҳаракат қиламиз.

Ўйинчиларим мусобақадан завқ олишларини истайман. Натижа ҳақида ўйламасдан, тажриба йиғишга ҳаракат қилишимиз лозим. Мен ўйинчиларга ҳеч қандай босим юкламаяпман. Майдонга тушамиз ва жанг қиламиз", - дейди Ҳиндистон термаси устози Игор Штимац.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 13 январь куни Австралия термасига қарши ўтказади.  Иккинчи турда эса Ҳиндистон термасига Ўзбекистон миллий жамоаси рақиблик қилади. Ушбу учрашув 18 январь куни бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика