Latest news

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  4 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Ҳимоя очиб берса гол уриш ҳам осон бўлади ёхуд кечаги ўйин ҳақида икки оғиз News

Ҳимоя очиб берса гол уриш ҳам осон бўлади ёхуд кечаги ўйин ҳақида икки оғиз

Кеча олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди. Бу ўйинда "Бунёдкор" рақиб устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва барча голлар биринчи таймда муборакликлар дарвозасига киритилди.
Киритилган голларнинг вақтига қаранг: 13, 16, 21 ва 36. "Машъал" 13-дақиқадан бошлаб то 21-дақиқагача, яъни қандайдир саккиз дақиқа ичида учта гол ўтказиб юборди. Ва барча голлар майдон марказидан бошланган ҳужумлар натижасида якун топди. Бу ўйинда "Машъал" умуман ҳеч нарса қила олмади. Рақибга қаршилик деярли кўрсатилмади, айниқса биринчи таймда. Аслида-ку, кечаги ўйин бир таймлик футбол бўлди.

"Машъал" футболчиларининг оддий вазиятларда рақибни ўтказиб юборишларини қандай тушуниш мумкин, ҳайронмиз. Агар рақиб ўйнамаса ёки ўйнашни хоҳламаса, нариги жамоанинг гол уриши ҳам жуда осон бўлар экан. Кечаги баҳсда шу нарса яққол кўзга ташланди. "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида гол ура олмасдан қандай қийналган эди-я. Чунки унда рақиб ҳимоячилари томонидан агрессив қаршилик кўрсатилганди. Лекин "Машъал" ўйинчилари худди боғча болалари каби ҳеч нима қила олишмади. "Бунёдкор" 8 дақиқа ичида учта гол киритган пайтда улар шунчаки томошабин бўлиб қараб туришди.

Эътибор беринг, "Бунёдкор" марказдан ҳужум уюштираётган пайтда рақиб футболчиси марказни ёпишни ўрнига қанотга ўтиб кетяпти. Бу қанақаси? Қани қаршилик? Нега "Бунёдкор" футболчилари жуда осонлик билан ҳужумга ўтиб кетишди ёки "Машъал"нинг бўлгани шуми? Олий лига савияси кўтариляпти деймиз, қани савия ошаётгани? Кечаги ўйин биланми? Ёки стадионга келган мингдан сал кўпроқ томошабин туфайлими? Шундай ҳашаматли стадион кеча бўм-бўш бўлиб қолди-я.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков "Машъал" пойтахтга келганда жамоаси ўйини ҳеч қовушмаслиги ҳақида гапириб ўтди. Мана, бир неча йилдирки аҳвол шу. "Машъал" Тошкентга келса фақат ютқазади. Мураббий шуни йўққа чиқара олмаса, унда нима қилиб юрибди? Хомяков тезкор гол бизни "синдирди" деяпти. Футболда тезкор голми, кечроқ голми бунинг нима фарқи бор? Тезкор гол бўлмаслиги учун ҳимояда шунга яраша жипслашиб ҳаракат қилиши керак эмасми, ҳадеб ўз чизиғини ташлаб бошқа ёққа кетиб қолмасдан.

Тўғриси, кеча "Машъал" кўрсатган ўйинни умуман футбол деб бўлмайди. Бу худди хоҳлаганча ураверинглар, биз индамай турамиз дегандек гап. Бизга қаршиликсиз футбол умуман керак эмас. Майли, жамоа йирик ҳисобда ютқазсин, лекин майдонга тушдими, нимадир қилсин, қаршилик кўрсатсин. Ана шунда футбол ўсади. Бунақа ўйин билан олий лигани ОЛИЙ ЛИГА деб бўлмайди. Кечирасиз-у, ҳатто болалар лигасида ҳам бутсаси йиртиқ ёш болачаларнинг қаршилиги кечаги "Машъал"нинг ўйинига нисбатан кўпроқ бўлади. Ишонмасангиз, бориб болалар ўртасидаги мусобақаларни бир кўринг.

Жасур Асланов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика