Latest news

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Ҳикоя: Арконаданинг хатоси ва Палопнинг инсонийлиги News

Ҳикоя: Арконаданинг хатоси ва Палопнинг инсонийлиги

ЕЧ-1984 мусобақасида Луис Арконада Мишел Платинининг зарбасидан сўнг гол ўтказиб юборади.
Ушбу вазият ўша пайтда хали жудаям ёш бўлган Андрес Палопнинг кўз ёшларига сабаб бўлади, лекин 2008 йилги финал баҳсида дарвозабон ўз кумирини барчага эслатади.

Тақдирлаш маросимидан олдин кийим алмаштириш сўнгги йилларда урфга айланиб улгурди. Ўйинчилар фотоаппарат олдида тарихга муҳрланиш учун махсус тайёрланган футболкаларини кийиб олишга шошиладилар. Ана шундай холатлардан бири, испаниялик дарвозабон Андрес Палопнинг ЕВРО-2008даги ҳаракатидир.



Венада немисларни мағлубиятга учратган испанлар сўнгги 44 йилдаги ўзларининг илк йирик совринларини қўлга киритдилар. Финал хуштаги янграши билан Палоп шошилиб кийиниш хонасига кириб кетди ва яшил рангли футболкада – 1984 йилги Луис Арконада тасвири туширилган кийимда қайтиб чиқади. 24 йил давомида ҳар бир Европа чемпионати финали Арконада номи билан боғланиб келган. 1984 йилги финалнинг 119-дақиқасида дарвозабон Арконада Мишель Платинининг зарбасини ўтказиб юбориши оқибатида испанлар олтин медалдан маҳрум бўлишган эди. Палоп эса 2008 йилги финал олдидан УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида ушбу вазиятни такрорламасликни режалаштириб қўйганлиги хақида айтиб ўтган эди.

"Ўша мусобақанинг ярим финалидаги данияликлар билан бўлган ўйинни эслайман. Ўйинда айнан Арконада терма жамоа финалга чиқишида муҳим роль ўйнаган эди. Мен унинг охир оқибат кубокни боши узра баланд кўтаришига ишогандим. Тўғри, французларда кучли жамоа шакилланган эди, лекин барибир Испания мусобақа ғолиби бўлишига шубҳам йўқ эди. Лекин финалдаги мағлубиятдан сўнг менинг ичимда бир нарса узилгандек бўлди. Мен ўзимни йиғидан тия олмас эдим. Ўшанда бор йўғи 10 ёшда эдим. У ўйинни жудаям яхши эслайман. Ҳар бир вазиятини эслайман.



Арконадани фақат ўша хатоси туфайлигина эслашлари мени хафа қилади. Шахсан мен уни жудаям ҳурмат қиламан. Инсонни биттагина хатоси учун бунчалик ерга уриб ташлаш адолатдан эмас. У бутун фаолияти давомида кўплаб совринларга, ажойиб натижаларга эришган.

Севилияда бир журналист бор.  У Арконаданинг ашаддий мухлисларидан бири, шунингдек, яқин дўсти ҳамдир. Унинг уйида Арконададан эсдалик учун олган формаси бор. 2008 йилги Европа чемпионатининг ярим финалидан сўнг мен журналистга қўнғироқ қилдим ва Арконаданинг ўша кийимини вақтинчалик сўраб турдим.  Мен агар олтин медални қўлга киритсак ўша футболкани кийиб олиб ғалабани нишонлашни режалаштириб қўйган эдим. У дўстлари орқали менга ўша кийимни бериб юборди. Финалдан олдин уни ўз чемоданимга солиб қўйдим. Финал баҳсида ҳакамнинг ўйин якунланганлиги хақидаги хуштаги чалинганидан сўнг ўша заҳотиёқ кийиниш хонасига югурдим ва Арконданинг тарихий футболкасини кийиб олдим. Арконадани кийимини кийиб олган ҳолда кубокни кўтариб суратга ҳам тушдим", - дейди Палоп. 



Ушбу видеода 1984 йилдаги Луиз Арконаданинг хатосини кўриш мумкин. Видеонинг сифати паст, буни тўғри тушунасизлар деб ўйлаймиз.


 
Азиз Тўхтамуродов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика