Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Ҳикмат Ҳошимовнинг 18 ёшли ўғли Беларусь чемпионатини "ёндирмоқда" News

Ҳикмат Ҳошимовнинг 18 ёшли ўғли Беларусь чемпионатини "ёндирмоқда"

Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ" сафида кўплаб голлар ураётганидан хабарингиз бор.

Аммо ушбу клуб сафида яна уч нафар ҳамюртимиз ўйнаётганиданчи? Бири Самарқанднинг "Динамо" клубининг етакчиси бўлган Шоҳруҳ Абдураҳмонов. Иккинчиси 2004 йилда туғилган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов. Учинчиси "Бунёдкор"дан Минскка кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Аббосбек Жумақулов.

Эътиборингизни 18 ёшли Абдуқодир Ҳусановга қаратмоқчиман. 2004 йилнинг 29 февраль санасида таваллуд топган Абдуқодир "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Ўзбекистон Суперлигасида ўйнамай, легионерга айлана олган футболчи бугунги кунга келиб "Энергетик"нинг асосий марказий ҳимоячиси бўлиб улгурди. Абдуқодир Бекободнинг "Металлург" клуби афсоналаридан бири бўлган Ҳикмат Ҳошимовнинг фарзанди ҳисобланади.

Instat маълумотларига кўра, Ҳусанов 3та ўйинда ўртача 205 баллга эга бўлган. У ҳар бир баҳсда ўртача 45та пас берган ва бу пасларнинг аниқлиги 81 фоизни ташкил этган. Албатта хатолари ҳам бор: ўртача битта ўйинда 4 марта тўп йўқотган. Учта турда Абдуқодир 35 марта рақиблардан тўпни олиб қўйган (ўртача бир ўйинда 12 марта). Курашларнинг 67 фоизида ғолиб чиққан. Ҳар ўйинда ўртача 7 мартадан ҳаводаги курашда қатнашган ва 76 фоизида рақиблардан устунликка эришган.

Учта турдан сўнг 205 баллга эга бўлган Абдуқодир жамоасининг энг яхши тўртинчи футболчиси бўлиб турибди. Ундан олдинда Бобир Абдихолиқов (225), Роман Папарига (219) ва Шоҳруҳ Абдураҳмонов (210) бормоқда.

Қуйидаги видеода Абдуқодирнинг 1-турда "Витебск" билан ўйиндаги ҳаракатларини томоша қилиш мумкин. 18 ёшли футболчининг хориж чемпионатидаги дебют учрашуви мана шундай ўтди.




Энди эслаб кўрингчи, Сиз 18 ёшда қаерда эдингиз?

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика