Ҳелбер: "Ҳар қандай футзалчи жаҳон чемпионатига келиб, гол уравермайди"
		
		18 sep 2024 21:05
        News	
	 
				 
				Ҳелбер: "Ҳар қандай футзалчи жаҳон чемпионатига келиб, гол уравермайди"
"Тўғри, Ангола мағлуб бўлди, чунки Украина бошқача структурага эга жамоа ҳисобланади. Аргентина билан ўйиндан кейин турнирни тарк этишимиз мумкин, лекин ушбу мусобақа биз учун катта тажриба бўлади.
Жаҳон чемпионати биз иштирок этишимиз керак бўлган энг яхши мусобақадир. Ўйлайманки, Ангола янада яхшироқ тайёргарлик билан кейинги мундиалларга қайтади. Олдимизда Аргентинага қарши ўйин бор, унгача тикланишга ва камчиликларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.
Украина биздан кучли эди ва яхши тайёрланганди, уларни табриклайман. Бу ерда дунёнинг энг яхши футзалчилари жамланган. Уларга қарши ўйнаб, катта тажриба орттириш мумкин.
Жаҳон чемпионатидаги илк иштирокимда илк голимни урдим. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим демоқчи эмасман, лекин бу ерда яна шундай голлар уришни истардим. Бу ердаги хотираларни ёдимда абадий сақлайман. Ҳар қандай футзалчи жаҳон чемпионатига келиб, гол уравермайди. Агар мен бу ишни такрорлаш имкониятига эга бўлсам, ўзимни бахтли ҳис қилардим"
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments