Latest news

09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  1 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  22 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  7 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  15 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  9 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5

Ҳелайфи: "Реал" Мбаппега биздан кўра кўпроқ тўламоқчи эди" News

Ҳелайфи: "Реал" Мбаппега биздан кўра кўпроқ тўламоқчи эди"

ПСЖ президенти Носир ал-Ҳелайфи ҳужумчи Килиан Мбаппе билан шартноманинг узайтирилганлиги ҳақида гапирди.

"Килиан яна 3 йил ПСЖда қолади. Бу нафақат бизнинг клуб, балки, Франция ва чемпионат учун ҳам муҳим бўлди. Бу танлов клуб учун кучли сигнал бўлди. Дунёнинг энг яхши футболчиси бизда қолади. У бизга кўпроқ ғалабалар қозонишимизда ёрдам беради.

У билан илк кунимизданоқ кучли алоқа ўрнатганмиз. Балки ҳозир буни тушунмассиз, кейинчалик тушуниб оласиз. Биз ҳеч қачон рақамларни яширмаганмиз, шу билан бирга ўртада пул асосий ўринда эмаслигини айта оламан. Чунки Испания клуби биздан кўра кўпроқ тўламоқчи эди", - деди Ҳелайфи.

Олдинроқ олинган маълумотларга кўра, ПСЖ "содиқлик учун" Мбаппега 300 миллион евро тўлаган, ундан ташқари, 3 йиллик шартномада унга 100 миллион евро маош кўрсатилган.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика