Latest news

12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  1 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  5 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  2 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  9 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  10 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0

Ҳаёт давом этади, "Локомотив" бор эътиборини кейинги ўйинларга қаратади News

Ҳаёт давом этади, "Локомотив" бор эътиборини кейинги ўйинларга қаратади

Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Ал Айн" ўйинидан сўнг "темирйўчилар" бу йилги Осиё чемпионлар лигасини тарк этишди.

Сафарда бу жамоа билан 0:0 ҳисобини қайд этиб қайтган "Локо" Тошкентда кечган баҳсда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Албатта, ушбу натижадан сўнг кўпчиликнинг кўнгли хира бўлгани бор гап, аммо нима ҳам дердик, бу - футбол ва бунда ғалабалар қатори мағлубият ҳам бўлиб туради. Энг муҳими шуки, "Локомотив" бошини тик кўтарган ҳолда мусобақа билан хайрлашди.

"Локо" ўзи иштирок этган барча ўйинларда характер кўрсата олди. Бунинг учун футболчилар ва мураббийлар штабига раҳмат айтсак арзийди. Лекин кечаги беллашувда йўл қўйилган баъзи бир хатолар туфайли жамоа мағлуб бўлди.

Шунга қарамай, клуб ўз тарихида янги саҳифа очди. "Локомотив" ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқди, ҳатто чорак финалга қадар етиб келди. Бунақаси клуб тарихида биринчи бор рўй берди. Қолаверса, бу йилги ОЧЛда энг узоқ мағлубиятсиз серияни давом эттирган жамоа ҳам айнан "Локомотив" бўлди.

"Темирйўлчилар" мусобақада 10та ўйин ўтказиб, шундан 9тасида мағлуб бўлишмади (учта ғалаба, олтита дуранг). Аммо биргина мағлубият "Локомотив"ни мусобақани тарк этишига олиб келди. "Локомотив" бу йил ОЧЛ гуруҳидан чиққан ягона ўзбек клуби бўлди ва бу ҳам Осиё эътиборига тушди. Мана шу натижа туфайли барчага раҳмат айтсак арзийди.

Ҳаёт эса давом этади ва клубимиз бор эътиборини навбатдаги ўйинларга қаратади. Ҳали олдинда "локочилар"ни миллий чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳслари кутмоқда. Бўлажак беллашувларда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. "Локомотив" ўзининг кейинги учрашувини олий лига доирасида 17 сентябрь куни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика