Latest news

17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  7

Ҳаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилиги: ярим финалчилар номи маълум News

Ҳаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилиги: ярим финалчилар номи маълум

Ҳаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигида ярим финалчилар номи маълум бўлди.
17 август куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ҳаваскор жамоалар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилиги чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Эътиборли томони, чорак финал жуфтликларининг барча фаворитлари ўз рақибларини мағлуб этиб, ярим финал йўлланмаларини қўлга киритишди.

Куннинг биринчи учрашувида мусобақа фаворити ва биринчи босқич етакчиси ҳисобланган «Uzpromstroybank» «Чоштепа»га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва уни 10:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қолган учрашувларда бир жамоа рақибига нисбатан бу қадар катта устунликка эришмади, натижалар эса қуйидагича кўриниш олди: «Про-ДЖ» – «DHL» 1:3, «Дўстлик» - «ЎзДТВ», «EastRoad» - «СҚБ-Юнусобод» 2:3.

Шундай қилиб, ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақа ярим финалида қуйидаги жуфтликлар финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади: «Uzpromstroybank» - «Дўстлик», «DHL» - «СҚБ-Юнусобод». 5-8-ўринларни ким эгаллаши учун «Чоштепа» - «ЎзДТВ», «Про-ДЖ» - «EastRoad» учрашувларидан сўнг маълум бўлади.

Бўлажак ўйинлар тақвими
25 август, якшанба
5-8-ўринлар учун учрашувлари
9.00 Чоштепа – ЎзДТВ
10.15 Про-ДЖ – EastRoad

Ярим финаллар
11.30 Uzpromstroybank– Дўстлик
12.45 DHL– СҚБ-Юнусобод

Манба: www.ufa.uz.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика