Latest news

15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  9 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5

"Ҳатто ўзим "Пахтакор" клуби президенти эканлигимни ҳам билмасдим" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев News

"Ҳатто ўзим "Пахтакор" клуби президенти эканлигимни ҳам билмасдим" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тадбиркор ва Тошкентнинг "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Лолазор" подкастида пойтахт клуби бошқаруви ҳақида гапириб берди.

"Пахтакор"ни аввал бир компания бошқарарди, шаҳар ҳокимиятининг бош оғриғи йўқ эди. У компания жамоани топширгач, клуб ҳокимиятга қолди. Мен бошида тушунмадим ўзи. Ўзим ёшлигимда футболга роса қизиққанман, кейинчалик ишларим кўпайиб кетиб, қизиқмай қолганман", – дейди у.

Ортиқхўжаев "Пахтакор" жуда оғир аҳволга тушиб қолгани ҳақида айтди.

"Ойликлар йўқ, Шота Арвеладзе кетадиган вазият бўлди. Бир куни стадионга бориб, ўйинни кўриб, ўша ердаги раҳбарлар билан кўришиб, гаплашдим. Улар вазиятни айтишиб, "сиз клубнинг президентисиз" деб қолишди. Ўзим клуби президенти эканлигимни билмас эканман. "Йўғе" десам, "шунақа" деб, вазиятни тушунтиришди. Кейин ойликларини ўтказиб бердик", – деди тадбиркор.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб ҳокимиятга даҳмазалиги, пул етказиб бўлмаслигини айтди.

"Ундан кўра қиладиган ишлари кўп ҳокимиятни. Очиғи, ўзим пул ўтказгани ҳижолат бўлардим, "Пахтакор"га фалончи пул ўтказди деса, ҳижолат бўлардим. Ишхонамдагиларга илтимос қилардим, "ёрдам беринглар", "пул ўтказинглар" деб. Кейин билсам улар олаётган ойлигидан солиқ тўламас экан, сўнг ойликларини очиқлашларини айтдим. Очиқлагандан сўнг ҳамма жойда шов шув бўлиб кетди. Жамоани ташлаб кетмайсизда, шу боис ўтган йили ҳам давом эттирдим", – дейди тадбиркор.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика