Latest news

14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  0 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0

Ҳасанбой Эгамбердиев: “Ашурматов мавсум охирига қадар “Гулистон”да ишлайди” News

Ҳасанбой Эгамбердиев: “Ашурматов мавсум охирига қадар “Гулистон”да ишлайди”

Чемпионатнинг биринчи қисмини кўтаринки руҳда ўтказган “Гулистон”ни иккинчи даврада таниб бўлмаяпти. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ҳам клубга нима бўлаётганини била олмай хуноб бўлмоқда.
Жамоа ўтган шанба куни Ғузорда “Шўртан”га йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан сўнг, Ашурматов ариза ёзиб, расман клубдан кетишини билдирганди.
 Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Гулистон” клубининг ижрочи директори Ҳасанбой Эгамбердиевга мурожаат қилдик.

- Бахтиёр Ашурматов “Шўртан” билан ўйиндан сўнг, ишдан кетишини маълум қилганди. Раҳбарият бош мураббийнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини қабул қилдими?

- Йўқ. Биласизми Ашурматов бу йил мураббий сифатида олий лигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Тўғри, унда тажриба камроқ бўлиши мумкиндир. Лекин Бахтиёр ҳам инсон ҳам мураббий сифатида жуда яхши одам. Бу йил дастлабки мавсуми бўлишига қарамай, ўзини кўрсата олди. Охирги турларда жамоамиз қайд этаётган натижалар яхши кечмаётган бўлсада, унинг ишидан тўлиқ қониқмоқдамиз дейишим мумкин. “Шўртан”дан учралган мағлубият бош мураббийга руҳан қаттиқ зарба бўлди. Шу боис Бахтиёр кетишини айтиб ўтган. Лекин учрашувдан сўнг, у билан гаплашдик ва 2-3 кун ҳордиқ чиқариб, ўзини руҳан тиклаб олишини айтдик.

- Айни пайтда машғулотларни ким олиб бормоқда?

- Бош мураббийнинг ёрдамчиси Зоҳид Нурматов бошчилигида машғулот ўтказилмоқда. Ашурматов бугун жамоа қароргоҳига етиб келади ва “Навбаҳор” билан ўйинга тайёргарликни кучайтирамиз.

- Бош мураббийнинг клуб билан тузган шартномаси қачонгача амалда бўлади?

- Йил охирига қадар битим имзолаганмиз. Шу боис Ашурматов ҳозир ҳеч қаерга кетмайди ва мавсум сўнггига қадар ўз ишини давом эттиради.

- “Гулистон” биринчи давра кашфиётига айланганди. Аммо мавсумнинг иккинчи қисмида жамоани таниб бўлмаяпти. Бунга нима сабаб?

- Ҳаммаси барибир моливий шароитга бориб тақалади. Тўғри, ҳомийларимиз айтилган суммани бериб туришибди. Лекин оз-оздан. Давралар оралиғида бир нечта етакчи ўйинчилар ҳам кетиб қолишди. Шунингдек жароҳатлар муаммоси ҳам қийнаб қўймоқда.

- Жамоанинг бош хомийси ким?

- Сирдарё иссиқлик электро станцияси ОАЖ.

- “Гулистон” кетма-кет очко йўқотишлардан кейин аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Жамоанинг олий лигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бунинг учун имкониятларимиз яхши. 80х20. Чунки қолган ўйинларнинг тўрттасини ўз майдонимизда ўтказамиз. Умид қиламанки, бўлажак баҳсларда йигитларимиз керакли очколарни жамғариб, элита қолиш вазифасини уддалайди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

-

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика