Latest news

23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  0 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  9 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  8 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1

Ҳасан Рўзиев “Қизилқум” клубида ноқонуний тарзда фаолият олиб борган News

Ҳасан Рўзиев “Қизилқум” клубида ноқонуний тарзда фаолият олиб борган

Шу мавсумда “Қизилқум” футбол клуби президенти этиб Ҳасан Рўзиев тайинлангани ва кейинроқ унинг ушбу лавозимдан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳасан Рўзиевнинг “Қизилқум” футбол клубига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқди.

“Қизилқум” футбол клуби 2013 йил 26 сентябрда Навоий вилояти адлия бошқармасидан муассаса ташкилий ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, “Қизилқум” профессионал футбол клуби 2015 йил 8 июнь куни Навоий вилояти адлия бошқармасидан жамоат бирлашмаси ташкилий ҳуқуқий шаклига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилган.

“Қизилқум” футбол клуби Уставининг (2015 йил 8 июнда 270-сон билан Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинган) 6-бўлимида футбол клубининг бошқарув органлари сифатида Умумий йиғилиш, Кенгаш, клуб бош директори белгиланган. Жорий йилнинг 6 март санасида Ҳасан Рўзиев “Қизилқум” футбол клуби президенти этиб тайинлангани эълон қилинган бўлса-да, футбол клуби Уставида бошқарув органлари сифатида клуб президенти лавозими қайд этилмаган.

Аниқланишича, “Қизилқум” футбол клуби Умумий йиғилишининг 2020 йил 6 мартдаги қарорига асосан клуб президенти лавозими жорий этилиб, ушбу лавозимга Ҳасан Рўзиев тайинлангани расмийлаштирилган. Аммо қоидага кўра, агар футбол клубида президент лавозими жорий этилса, дастлаб мазкур лавозим таъсис этилиши, шунингдек, унинг ваколатлари клубнинг Уставига киритилиб, ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 47-бандига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбар органининг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар органи таркибида ўзгаришлар юз берганида — раҳбар органлар қарорларининг нусхаси бир ой мобайнида адлия органига тақдим этилиши керак.

“Қизилқум” клуби билан боғлиқ вазиятда футбол клуби Уставига клуб президенти лавозими таъсис этилгани киритилмаган, қолаверса бу ҳақда Навоий вилояти адлия бошқармасига белгиланган муддатда хабар берилмаган. Бундан ташқари, футбол клуби Уставининг 6.2-бандига мувофиқ Умумий йиғилиш футбол клуби аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Қарорлар йиғилишда иштирок этувчи аъзоларнинг кўпчилик 2/3 овози билан қабул қилинади. Умумий йиғилиш Кенгаш қарорига асосан бир йилда камида бир марта чақирилади. Навбатдан ташқари Умумий йиғилиш Кенгаш қарорига асосан, Клуб бош директорининг ташаббуси билан ёки Клубнинг 1/3 қисмидан кам бўлмаган аъзоларининг ёзма талабига кўра чақирилиши мумкинлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Қизилқум” футбол клубининг 2020 йил 6 мартдаги Умумий йиғилиши ва унинг баённомаси белгиланган талаблар асосида ўтказилмагани ҳамда расмийлаштирилмагани ойдинлашади. Натижада ушбу йиғилиша баённомаси футбол клуби Умумий йиғилишининг 2020 йил 12 апрелдаги қарорига асосан бекор қилинган.

Демак, баён этилган асосларга кўра, Ҳасан Рўзиевнинг “Қизилқум” футбол клуби президенти сифатида фаолият юритгани футбол клуби Уставига зид ва ноқонуний ҳисобланади.

 

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика