Latest news

09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6

Ҳасан Рўзиев: "Ҳамиджон Актамовдан узр сўрайман" News

Ҳасан Рўзиев: "Ҳамиджон Актамовдан узр сўрайман"

"Металлург" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин ҳакамликдан четлатилган Ҳасан Рўзиев "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

"Металлург" - "Қизилқум" учрашувида мени нима учун четлатишганини биламан. Чунки шунга яраша хато қилганман. "Металлург" дарвозаси томон белгиланмаган пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, аслида ўша вазиятга яқин тургандим. Лекин ўшанда футболчи менга ён томони билан турганди. Ўйинчининг қўли танасидан қанчалик чиқиб тургани кўринмаган. Чунки ўша вазиятдаги ҳолат менга тўлиқ намоён бўлмаганди. Бу ерда хато атайин қилинмаган. Мен бошқа жамоаларни қанчалик ҳурмат қилсам, "Қизилқум"ни ҳам худди шундай кўраман. Шундай экан, "Қизилқум"даги барча футболчиларни ҳам профессионал ҳисоблайман. Аммо ўша учрашувда хато қилдим ва ЎФА ҳамда ПФЛ олдида ўз бўйнимга оламан. Бу менинг 100 фоиз хатоим.

Аслида ўша ўйин "Қизилқум" мураббийига қанчалик кераклигини шу пайтгача ҳали тўлиқ тушуниб етганим йўқ. Мисол учун, бошқа учрашувларда керак бўлса бунда ҳам жиддий хатолар бўлган, лекин ўйиндан кейин матбуот орқали шов-шув қилинмаган. Бироқ "Металлург"га қарши учрашувдан сўнг нима учун ОАВ орқали бўрттириб айтилганининг тагига ета олмадим. Ваҳоланки, бу "Қизилқум" жамоаси учун оддий ўйин эди.

Ҳамиджон Актамовни профессионал мураббий эмас деб айта олмайман. У ҳам раҳбарият олдида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилаяпти. Унинг ҳам ўз оиласи, бола-чақаси бор. Майли, уни ҳам омадини берсин.


Масалан ўйиндан кейин Актамов ёнимга келиб мана шу вазиятда хатолик бўлди деб айтса мен албатта уни кўриб чиқардим. Албатта, ундан узр сўраб мени устимдан ёзсангиз ёзаверинг хатоимни тан оламан деб айтган бўлардим. Бўлди, бундан бошқа гап бўлмасди.

Ҳамиджон Актамовни маслаҳатим: ўзини ҳурмат қилсин. Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Андрей Фёдоров, Улуғбек Бақоев, Илҳом Мўминжонов каби мураббийла профессионал.

Боя айтганимдек, Ҳамиджонни ҳурмат қиламан. Тан олиш керак, у Навоийда эътиборли шахслардан бири. Кўп йиллардан буён Навоий футболини кўтаришга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу ўринга ўша қилган хатоим учун Ҳамиджон Актамовдан узр сўрайман. Расман айтаман: ҳурматли Актамов, олдингизда пенальти масаласи бўйича узр сўрайман.


Фирдавсхон суҳбатлашди

Rating: -87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика