Latest news

00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  0 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  0 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  45 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2

Ҳар доим ўзини шер билган Златаннинг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти ҳақида ажойиб ҳикоя News

Ҳар доим ўзини шер билган Златаннинг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти ҳақида ажойиб ҳикоя

"Манчестер Юнайтед"дан кетганидан кейин Златаннинг Европадаги фаолиятига якун ясалди.

Ибра учун бундай савиясиз якун бўлмаслиги керак эдиБироқ у Европани мисли шер каби тарк этди. 

Кеча "МанчестерЮнайтедЗлатан билан тузилган шартнома расман бекор қилинганлигини эълон қилдиБу кўпчилик футбол мухлислари учун қандайдир сюрприз хабардек туюлди. Албатта, ноябрь ойида жиддий жароҳат олиб, футбол ўйнашига жиддий қаршилик қилаётган футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйган топ-жамоага керак эмасди. 

Унинг "Юнайтед"даги фаолияти юқори даражада бошланганди. У ўша пайтларни энг бахтли онлар деб айтганди. Златан жамоанинг асосий ҳужумчиси эди, рақиб ҳимоячиларига ҳар томонлама босим ўтказарди. У дебютидаёқ гол урди ва жамоасининг Англия Суперкубогидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Англия Премьер-лигасидаги илк баҳсида ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу фақатгина бошланиши бўлганди. 

У "ОлдТраффорд"дагиилкмавсумида 28 голкиритдишунингдек, "Саутгемптон"гақаршибаҳсдаҳамдубльқайдэтибАнглия лига кубоги ғолиблигига эришдиЖамоа мухлислари унинг исмини баралла бақиришдан чарчашмасди. "Манчестер Юнайтед" яхши ўйнай олмаётган вақтида ҳам Златаннинг бир ўзи жамоани олдинга бошларди. Ўйинларига қарасангиз уни 35 ёшга кирган футболчига ўхшатиб бўлмасди, "Юнайтед"нинг ҳар бир учрашувида натижага таъсир этарди. Бироқ, биргина жароҳат унинг ўйин сифатига катта таъсир ўтказди. 

У Европа лигаси чорак финали доирасида "Андерлехт"га қарши учрашувда тиззасидан жиддий жароҳатланди. Унинг тикланиши учун кўп вақт керак бўлди, 7 ойдан кейин яна сафга қайтди. Бироқ ҳар доимгидек у ўзини шер деб билар, худди ёшгина Златанга ўхшарди. 


Ибрагимович сўнгги 13 мавсумнинг 12та совринга эга чиқди. Голландия, Испания, Италия ва Францияда унинг ўйинларига тан беришди, 6 жамоада тўп сурди. Албатта, 12 соврин унга ғолиблик руҳини сингдирди. Бу эса уни яна катта футболга қайтишига замин яратди. 

Сўнгги 10 йилда у ҳар бир мавсумда 20тадан кўпроқ гол урди, "Интер", "Барселона", "Милан", ПСЖ ва "Юнайтед", шунингдек, Швеция термасининг рекордини янгилади. У жуда мағрур, димоғдор бўлса ҳам, ўз ишининг устаси. Замонавий футболда етишмаётган персонажларни Златан чиройли қилиб тўлдириб бера олади. 

Кўпчилик унинг "Барселона"даги қисқагина фаолиятини яхши хотиралар билан эслашмайди. Унинг ўзи ҳам ушбу жамоадан кетганлигидан афсусланмаган. Кейинроқ Пеп Гвардиоланинг мухлиси бўлмаганлигини ва кўп бора каталониялик мураббий билан ишлагиси келмаслигини айтиб ўтганди. Златан Европа чемпионлар лигаси совринини боши узра баланд кўтармаган бўлса-да, 33 марта совринларга эга чиққан, шулардан 13таси Лига ғолиблигидир. 

У барибир одам қиёфасидаги шер каби бўлиб қолади. Златаннинг ўзи айтганидек, у қаримайди. У “Манчестер Юнайтед” билан ҳайрлашди. "Лос Анжелес Гелакси" билан имзоланадиган янги шартнома эса янги эранинг дебочасидир.

Миржалол Норматов таржима қилди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика