Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Ҳақиқий профессионаллик ёхуд 26-турда собиқ жамоасини жазолаганлар News

Ҳақиқий профессионаллик ёхуд 26-турда собиқ жамоасини жазолаганлар

Бугун олий лига карвони ҳам ўз манзилига етиб келди.
Мавсум-2013 қайсидир жамоа учун омадли якун топган бўлса, яна қайсидир клуб учун муваффақиятсиз кечди. Ортда қолган тур натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, бугунги учрашувларда бир қатор футболчилар собиқ жамоаларини жазолашганини кўриш мумкин.



“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” баҳсида киритилган иккинчи гол муаллифи Сардор Рашидов катта футболдаги ил қадамларини Жиззах жамоасида бошлаганини ўқувчиларимиз яхши билишса керак. Айни пайтда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилаётган Рашидов бугун собиқ жамоасига қарши ўйнашга мажбур бўлди. Аҳамиятлиси иқтидорли футболчи собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди ва “Бунёдкор”нинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.


“Бухоро” – “Локомотив” учрашувидаги ягона гол муаллифи бухоролик Жасур Ҳасанов ҳисобига ёзилди. Ушбу футболчи ҳам “темирйўлчилар” сафига келишдан олдин айнан “Бухоро” учун тўп тепганди. Жасурнинг ягона голи, “Локо”га муҳим бўлган ғалабани келтирди.  

Қашқадарёлик ҳужумчи Зафар Полвонов ҳам бугун “Олмалиқ” таркибида ўйнаб собиқ жамоаси бўлмиш “Насаф” дарвозасини икки бор аниқ нишонга ола билди. Эътиборлиси Полвоновнинг дубли “аждарлар”нинг қимматли икки очкони йўқотишига замин яратди.



“Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйинида ҳам юқоридаги холат кузатилди. Дастлаб собиқ “навбаҳорчи” Дилшод Шарофетдинов “Пахтакор”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинчалик Рўзимбой Аҳмедов ҳам собиқ жамоаси “Пахтакор” дарвозасини ишғол этди. Бу учрашувда дуранг қайд этилганини айтиб ўтиш лозим.

Юқоридаги футболчилар бугунги голлари билан профессионал эканлигини намойиш этишди.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика