Latest news

17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  0 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  1 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  7 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  1 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  26 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  7 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  3 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  47 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  4 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  12

Ҳамза Каримов: “Насаф”дан норози бўлиб кетмаганман" News

Ҳамза Каримов: “Насаф”дан норози бўлиб кетмаганман"

Қаршининг “Насаф” жамоасида фаолият юритиб, жамоа ютуқларига муносиб ҳисса қўшган, тажрибали ҳимоячи Ҳамза Каримовни воҳалик футбол ишқибозлари яхши билишади.

Ҳамза Каримов 2016 йилги мавсумдан Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси сафида тўп тепадиган бўлди.

Биз яқинда Ҳамза Каримовнинг жароҳатидан қутулиб, яна сафга қайтиши ҳақида эшитиб, тўғриси, хурсанд бўлдик. Ҳарҳолда Ҳамзанинг воҳамиз клубларидаги фаолияти, воҳалик футбол ишқибозларининг доимо эътирофида бўлган.

Бугун айрим интернет нашрларида эълон қилинган хабарларда шу нарса тушуниладики, гуёки Ҳамза Каримов  “Насаф”дан хафа бўлиб, бошқа клубга ўтиб кетган ва клуб унга ҳеч қандай ёрдам бермаган.

Аммо бизда бундан бошқачароқ маълумотлар борлиги, аниқроғи Ҳамза Каримов жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга “ўзининг ўрнига бошқа ўйинчи қидиришини, энди у жамоага бошқа ёрдам қила олмаслигини” айтган. Бизнингча, бу футболчининг ақлли ва тўғри қарори бўлган. Чунки, жамоада ўйинчиларга қўйиладиган талабларни у яхши билган.

Биз шу ҳақда янада аниқлик киритиш учун,  Ҳамза Каримовнинг ўзига мурожаат қилдик.

-Менинг “Насаф”дан кетишимга ҳеч қандай хафачилик ёки норозичилик сабаб бўлмаган. “Насаф”даги фаолиятим, футболчилик фаолиятимдаги энг яхши давр бўлди, – дейди Ҳамза Каримов.

Биз яна шуни аниқ биламизки, “Насаф” клуби ҳеч бир ўйинчини ҳеч қачон оғир аҳволга ташлаб қўйган эмас.  Бизнингча, бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Аммо бизни таажубга солган ҳолат шуки, “Насаф” клуби  билан собиқ ўйинчиси ўртасида сунъий  келишмовчиликни ўйлаб топиш,  кимга наф-у, кимга зарарлигини тушунмадик.

Ренат Эрназаров.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика