Ҳамза Каримов Германияда операция қилинди
26 apr 2016 23:05
News
Ҳамза Каримов Германияда операция қилинди
Куни кеча Ҳамза Каримов Германияда муваффақиятли операция қилинди. Деярли бир йилдан буён жароҳатини даволаган футболчи Германияда оёғини операция қилдирди. Айни пайтда футболчи эркин агент саналади. Ўтган мавсумларда "Насаф" шарафини ҳимоя қилган Ҳамза Каримов билан қаршиликлар янги мавсум олдидан шартномани узайтиришни исташмаган.
Ҳамза Каримовни Германияда бориб операция қилинишига Навоийнинг "Қизилқум" клуби яқиндан ёрдам берди. Ҳамза Каримов иккинчи даврадан бошлаб яшил майдонга қайтиши кутилмоқда. Тажрибали ҳимоячи иккинчи даврада "Қизилқум" сафида ўйнаши кўзда тутилмоқда. Томонлар келишувга эришишган ва Каримов жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлганидан сўнг "Қизилқум" либосини кияди.
Ҳамза Каримов ҳозирда Германияда тикланиш жараёнини ўтамоқда.
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Comments