Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Ҳамза Каримов: “Ғалабага ишонган эдик” News

Ҳамза Каримов: “Ғалабага ишонган эдик”

“Насаф”нинг ОЧЛдаги илк ғалабасига жамоамизнинг тажрибали марказий ҳимоячиси Ҳамза Каримов муносиб ҳисса қўшди.
Айнан унинг иккинчи бўлим бошида киритган голи “Насаф”га муҳим уч очко келтирди. Футболчининг ўзи бу ҳақда қуйидагиларни айтиб ўтди:

-Бу ўйинда ғалаба қозонишни астойдил истаган эдик. Биринчи бўлимдан кейин ютқазиб туриб, ечиниш хонасига йўл олганимизда, бош мураббийимиз кўнглимизни чўктирмаслигимизни, бизга юз фоиз ишонишини айтди. Рўзиқул Саъдуллаевич танаффусда “сизларга ишонаман, ғолиб чиқиш қўлларингдан келади” дея бизни янада руҳлантирди.

Шу сабаб иккинчи бўлимда умуман бошқача ўйин кўрсатдик. Ўйлайманки, икккинчи бўлимдаги ўйинимиз мухлисларга ёқди. Албатта рақибимизнинг ҳам кучли жамоа эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Улар ҳам дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Жамоа таркибида маҳоратли футболчилар етарлича экан. Гол урган ҳолатга келсак, ўша стандарт вазиятда Артурга тўпни жарима майдончаси марказига етказишини таъкидладим. Тўп узатилгач дарвозабон тўпга югуриб келаётганини кўрдим ва ундан чаққонроқ ҳаракат қилиб, гол уришга эришдим. Мақсадимиз кейинги ўйинларда ҳам мухлисларни хурсанд этиш.

ОЧЛ баҳсларида оддий жамоалар бўлмайди. Кейинги турда Саудия Арабистонида “Ал-Аҳли” билан куч синашамиз. Бу мамлакат жамоалари ҳар доим кучли бўлиб келган. Ўз вақтида “Машъал”да сафида бу мамлакат жамоаларига қарши майдонга тушганман. Уларнинг имкониятлари бизга маълум. Насиб этса, ўз ўйинимизни кўрсата олсак, сафардан ҳам керакли натижагаэриша оламиз, -дея фикрларини билдириб ўтди Ҳамза Каримов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика