Latest news

14:44"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  0 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   1 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   2 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  15 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  2 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  30 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9

Ҳамюртларимиз Қирғизистон чемпиони! News

Ҳамюртларимиз Қирғизистон чемпиони!

Ён қўшнимиз Қирғизистон чемпионатида ўтган ҳафта жорий мавсум ниҳоясига етди. Бу мамлакат чемпионатида олий лига Топ-лига деб аталади ва ғолиблик учун 6 та жамоа кураш олиб боради.

Чемпионат якунланишига бир тур қолганда Ўшнинг “Олой” клуби муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилди. Бежизга Қирғизистон Топ-лигаси ҳақида фикр юритмаяпмиз. Ён қўшниларимиз чемпионатида бир қатор ҳамюртларимиз фаолият юритишмоқда. Эътиборлиси, Топ-лигада ўйнаган бир нечта легионерларимиз “Олой” сафида чемпион бўлишди. Бу билан хорижда чемпион бўлган легионерларимиз сони яна кўпайди.

“Олой” клуби таркибида тўп сурган Артур Парванов, Улуғбек Мўминов, Темур Султонов, Эрнест Седько, Рустам Аъзамов ва Темур Васильев Қирғизистон чемпиони деган унвонга сазовор бўлдилар. “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган дарвозабон Артур Парванов жорий мавсумни қўшни чемпионатда ўтказди. У “Олой” жамоасининг асосий посбони бўлди ва чемпионликка муносиб улуш қўшди. “Навбаҳор”нинг собиқ ҳимоячиси Темур Султонов ва наманганлик Улуғбек Мўминов ҳам мавсумни тўлиқ “Олой” таркибида ўтказишди. Ёдингизда бўлса, Султонов ўтган йили биринчи даврада “Андижон” шарафини ҳимоя қилган бўлса, мавсумнинг иккини қисмида “Хотира-79”да тўп сурганди. Мўминовни эса олий лига клубларида ўйнаганини эслай олмаймиз. Бу иккала футболчи ҳам “Олой” жамоасининг асосий ўйинчилари бўлишди. Султонов “Дордой” билан ўйинда гол ҳам урганини айтиб ўтиш керак. Эрнест Седько чемпионатимизда деярли ўйнамагани боис уни мухлислар танимасликлари ҳам мумкин. Бир неча йил давомида Қозоғистон биринчи лига клубларида тўп сурган Седько бу мавсум Қирғизистонда ўйнади. Бу ҳужумчининг “Олой” клубидаги фаолияти ёмон кечмаётганди. Аммо чемпионат охирларида Седько жиддий жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу легионерларимиздан ташқари, “Локомотив” ва “Шўртан” жамоаларининг собиқ футболчиси, чап қанот ҳимоячиси Рустам Аъзамов ҳам Қирғизистон чемпионатида ўшликлар сафида фаолият олиб борди.  Мавсумнинг иккинчи қисмида “Олой” сафига яна бир ҳамюртимиз Темур Васильев ҳам қўшилди. Биринчи даврани “Андижон”да ўтказган Васильев ёзги танаффусда тиббий кўрикдан ўта олмаганди. Футболчи ўйланиб ўтирмай Қирғизистонга йўл олди ва “Олой” таркибидан жой олди. Васильев янги жамоасини кучайтира олди ва чемпионликка муносиб ҳиссасини қўшди. Эътиборлиси, Ўзбекистонда соғлиғи билан боғлиқ муаммо туфайли Ўзбекистонда футбол ўйнашга рухсат этилган футболчи бошқа мамлакатда чемпион бўлди. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, мавсумнинг биринчи қисмида “Олой” сафида тўп сурган Аюбхон Гаппаров охиригача қўшни чемпионатда ўйнай олмади. Ёзда у Ўзбекистонга қайтди ва биринчи лига вакили “Чуст-Пахтакор” шарафини ҳимоя қилмоқда. Гаппаров қўшни чемпионатда ўзини кўрсата олмаган кўринади. Шунингдек, айни пайтда “Андижон” сафида ўйнаётган Турсунбой Хусанов ҳам мавсумнинг биринчи қисмини қўшни чемпионатда ўтказди. У Бишкекнинг “Олға” клуби шарафини ҳимоя қилди. Ёзда эса Хусанов “Андижон” таркибига қўшилди.  



“Олой” клубини барчамизга яхши таниш бўлган собиқ футболчи Андрей Власичев чемпион қилди дейиш мумкин. Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Пахтакор”, “Локомотив”, “Қизилқум”, “Шўртан” клубларида ўйнаган Власичев ҳозирда мураббий сифатида фаолият юритмоқда. Мавсум бошида “Олой”да унинг отаси Владимир Власичев бош мураббий эди. Чемпионатнинг иккини қисмидан бошқарувни ўғли Андрей Власичев ўз қўлига олди. Шунингдек, Власичевларнинг яна бири Анатолий ҳам “Олой” клубида тўп сурганлигини айтиб ўтиш жоиз. Андрей Власичев футболчилик фаолиятида “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлганини мухлислар яхши билишади. Энди у мураббий сифатида бундай унвонга сазовор бўлди. “Олой” жамоаси Қирғизистон чемпионатида ўз тарихида иккинчи марта олтин медалларни қўлга киритди. Бу жамоа 2013 йилги мавсумда ҳам шохсуппанинг энг юқорисидан жой олганди. Бир йиллик танаффусдан сўнг “Олой” чемпионликни яна қайтариб олди. Иккинчи ўрин ўтган йилги чемпион “Дордой” клубига насиб этди. “Олой” эса келаси ОФК Кубогида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.

Бобурбек Турсунов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика