Latest news

21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  0 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  0 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  14 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  7 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2

Ҳамма учун намуна бўла оладиган футболчи News

Ҳамма учун намуна бўла оладиган футболчи

Август ойининг бошида, 18 ёшли парагвайлик ярим ҳимоячи Густаво Перальта "Палмейрас" билан профессионал шартнома имзолади.

Унинг эшитиш қобилияти паст - 80%. У деярли эшитмайди ва гапирмайди. 

Перальта Чехия ва Швейцарияда ўтган турнирларда "Палмейрас" U-19 таркибида ёрқин ўйинлар кўрсатиб, Бразилия клуби вакилларини ҳайратда қолдирди. Мусобақадан сўнг, клуб унга профессионал шартнома таклиф қилди. Густаво "Палмейрас" U-20 сафида Бразилия ёшлар чемпионатида ўйнайди, аммо уни исталган вақтда биринчи жамоага чақиришлари мумкин.


Парагвайлик футзалчининг ўғли бўлган Перальта олти ёшидан бери футбол ўйнайди. Густаво болалигида бошқа ўйинчиларни тушуниш учун имо-ишора ва лабларни ўқишни ўрганган.

Маълумотларга кўра, "Палмейрас" ярим ҳимоячи учун нутқ терапиясини ва у билан биргаликда жамоанинг бошқа ўйинчилари учун имо-ишора дарсларини ташкил этишни таъминлайди.

Перальта кучли ва тезкор ярим ҳимоячи бўлиб, бутун диққатини Криштиану Роналдуга қаратади ва уни ўз кумири деб атайди.

Густаво аллақачон "Палмейрас" юлдузлари билан танишиб олишга улгурди. Суратнинг ўнг томонида Киевнинг "Динамо" жамоасида ўйнаган Дуду.

Яқин орада Перальта ўзининг "Палмейрас" сафидаги дебютини ўтказиши ҳақиқат эмасдир, аммо биз барибир бу ноёб футболчини кузатиб борамиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Палмейрас” клубини “Бунёдкор” клуби собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари бошқариб бормоқда.

Шерзод Нурматов тайёрлади

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика