Latest news

00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:30ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  3 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  54 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  1 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  30

Ҳамма севиб ўйнайдиган футбол симуляторларини қаерда тайёрлашади News

Ҳамма севиб ўйнайдиган футбол симуляторларини қаерда тайёрлашади

Канада, Ванкувернинг Бёрнаби шаҳарчаси.
Бу ерда 37 минг кв. метр (5та футбол майдонига тенг) жойда ҳамма севиб ўйнайдиган видео ўйинлар тайёрлайдиган Electronis Arts компаниясининг энг такомиллашган идораси жойлашган.

EAнинг ушбу кампус яратилиши устида PWL архитекторлик бюроси ишлаган. Кампусни қуришда асосан - экологик мувозанатга, ходимлар учун қулайликка катта эътибор қаратилган.
Бугун бу кампусда  - мингдан ортиқ инсонларнинг иш жойи ва уларнинг сафида FIFA яратувчилари ҳам бор. Highsnobiety журналида ишлайдиган ванкуверлик сураткаш Жереми Ли сизга қуйидаги кадрларни тақдим этди.








Кампусдаги энг катта иш жойи Capture Labга берилган ва айнан шу туфайли EA Sports ўйинлари сизга ҳақиқий ҳиссиётларни бера олади.


Capture Lab жамоасида 25 киши бор. Жойни ишга тайёрлаш учун баъзида бир кун вақт кетади. У ерга "Боинг-737" муаммосиз сиғиши мумкин.



Ҳозир бино барча спорт турларига мослаштирилган - фақат полни алмаштириш ва кроссовкаларнинг ўрнига конки кийиш керак бўлади.




Бир пайтлар лабаратория универсал бўлмаган ва тез-тез бошқа жойда ишлашган. Ускуналар тўла юк машиналари ҳақиқий муз майдонига борар ва у ер камида бир ҳафта студия вазифасини ўтаб берар эди. Ҳозирда фақат юлдузлар туфайли кўчиб борилади, қолган пайтларда эса Вакуверда чиқишга ҳожат йўқ.

Бу ерда ҳар тонг 140га яқин камерани тўғирлаш билан бошланади.





Директор ва унинг ассистентлари ўнлаб мониторлар ёрдамида майдонда юз бераётган воқеаларни бошқариб боради.



Майдонда ҳаракат қилаётганларда оқ маркерлар билан ёпиштирилган қора кийим ва оёқ кийим кияади.




Камералар атрофига ўрнатилган чироқлар ёрдамида маркерлардан акс эстади ва мониторда модель кўринади. Баскетболда жарима зарбасини отишни яратишга - 25 дақиқалик тинимсиз ёзув ишлари кетади.


Capture Labдаги ишчиларнинг яна бир вазифаси - образлар яратиладиган материалларни тайёрлаш. Бунинг учун спортчи бошини ҳар томондан суратга олишади ва бу жараёнга 5 дақиқа кетади. Керакли ускуналарга эга жамоа доимо кўчиб боришга тайёр.






"Нима қилаётганингизнинг аҳамияти йўқ: "Сосискаларми ёки видео ўйинлар. Доимо рецепт ва ҳаракатлар кетма-кетлиги бор. Ишимиз - торт тайёрлашга ўхшайди. Аммо бизнинг тортимиз миллионлаб доллар туради" - дейди студия режиссёри Жо Николлс.
EA кампуси - бу фақатгина ишлаш учун идеал жойгина эмас. Кафе, дам олиш зонаси, ўйин заллари (приставкалар, бильярд, стол тенниси), кинотеатрлар, кутубхона, фитнесс-марказ, массаж хоналари, йога майдонлари, футбол, баскетбол, волейбол майдонлари. Ходимлар хордиқ чиқариши учун деярли ҳамма нарса бор. 









XXI аср бошида ҳар ҳафта кампусга сартарошлар келарди - ишчилар бунга вақти етмаслигини раҳбарият тушунган.  Натижада кампусда сартарош, физиотерапевт, химчтозалаш ва автоювиш хизматлари пайдо бўлди. Бу ерда кун давомида кучугингизга қараб туришлари мумкин ва бу хизматдан ҳар куни 50га яқин ходим фойдаланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика