Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Ҳамма ПФЛнинг якуний қарорини кутяпти News

Ҳамма ПФЛнинг якуний қарорини кутяпти

Шундай қилиб бу йилги миллий чемпионатимиз ҳам тугади. Доимгидек шиддатли баҳслар ҳам, зерикарли ўйинлар ҳам кузатилди, ҳакамлар билан боғлиқ машмашали ҳолатлар ҳам учраб турди.

Нима бўлган тақдирда ҳам чемпионат ўз якунига етди. Кутилганидек, “Локомотив” чемпион бўлди. Бу жамоага жиддий қаршилик кўрсатган ҳеч ким кўзга ташланмади. Гўёки пойгага ҳамма бир пайтда йўлга чиқди-ю, лекин йўл-йўлакай бошқалар бирин-кетин қоқилиб қолаверди. Натижада “Локомотив” бундан унумли фойдаланиб, маррага биринчи етиб келди.


Барча ўринлар маълум, энди нима бўлади?

Якуний жадвал қандай кўриниш олганини охирги тур учрашувларидан сўнг билиб олдик. “Локомотив” - чемпион, “Насаф” иккинчи, “Пахтакор” эса учинчи ўринни эгаллади. Совринли ўринлар учун курашган “Бунёдкор” бу йил тўртинчи ўрин билан кифояланди. Шунингдек, қуйи ўринлардаги жамоалар ҳам маълум. “Обод”-ку аллақачон олий лига билан хайрлашиб бўлганди. “Нефтчи” мавсумни анча паст нотада ўтказиб, 15-ўринни эгаллаган бўлса, “Шўртан”, “Сўғдиёна” ва “Динамо” клублари чемпионатни бу жамоадан бироз тепароқда тугатишди.

Ана энди кўпчилик буёғига ПФЛнинг якуний қарорини кутса ажаб эмас. Зеро, кейинги йил олий лигада 12та жамоа иштирок этиши ҳамда ўзимиз ўрганиб қолган олий лига Суперлига деб аталиши ташкилот томонидан расман маълум қилинди. Кейинги йил Суперлигада 12та жамоа иштирок этади ҳам дейлик. Хўш, бу жамоалар кимлар бўлади? Бошқача айтганда ПФЛ Суперлига рўйхатидан кимларни чиқариб ташлайди? “Обод” аллақачон ўйиндан чиққан. Демак, буёғига 15та жамоа қоляпти.

"Шўртан" биринчи лигада, "Нефтчи" ва бошқалар-чи?

Бу йилги чемпионатни 14-ўринда тугатган “Шўртан” кейинги йил биринчи лигада ўйнайди. Айтганча, биринчи лига келаси мавсумдан эътиборан Про-лига деб юритилади. “Шўртан”нинг Про-лигада қатнашишини клубдаги деярли ҳамма тасдиқлаб бўлди. Бу борада гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Лекин “Нефтчи”, “Сўғдиёна” ва “Динамо” клубларининг кейинги тақдири нима бўлади? Биз ҳозирдан ушбу жамоалар ҳам олий лига билан хайрлашди дея оламизми? Агар 12та жамоа қоладиган принципларга қарайдиган бўлсак, бу жамоалар ҳам кейинги йил Суперлигада бўлмайди. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор ва гап бу ерда клубларни лицензиялаш ҳақида кетяпти.

ПФЛ ўз хабарида шундай дейди: “Биз Суперлигага клубларни қўяётганда фақат спорт натижаларини ҳисобга олмаймиз, балки лицензиялаш талабларини қай даражада бажарганига ҳам эътибор қаратамиз”. Бу гапдан қандай хулоса чиқариш мумкин? Айтайлик, “Нефтчи” бу мавсум ўзини кўрсата олмади ва 15-ўринни эгаллади, жамоа спорт натижаларига кўра олий лига билан хайрлашиши керак, аммо клуб лиценензиялаш талабларини тўлиқ бажарган бўлса-чи? Лицензия бўйича муаммо йўқлиги клубнинг Суперлигада олиб қолинишига сабаб бўла оладими?

Ёки бўлмаса “Қизилқум” чемпионатни 11-ўринда тугатган, бироқ лицензиялаш бўйича камчиликлари бор, бу ҳолатда ПФЛ нима қилади? Энди бу шунчаки мисоллар холос. Негаки биз фақат спорт натижалари ва якуний турнир жадвалини биламиз. Лицензиядан ким ўтгани-ю, кимлар ўта олмаслигидан хабаримиз йўқ. Бу ўринда шунчаки натижа ва лицензиялашни умумлаштиришга ҳаракат қиляпмиз.

ПФЛ тезроқ якуний хулосани баён қилиши керак

Олий лигада чемпионат тугагани билан клублар декабрь ойи ўрталариданоқ янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишади. Бу доим шундай бўлиб келган. Бундан ташқари, декабрда кейинги мавсум учун қуръа ташланиши ҳамда жамоалар шунга монанд ҳозирлик олиб боришлари лозим. Бунинг учун эса эндиликда янги ПФЛнинг енг шимариб ишлашига тўғри келади. Олий лигада кейинги йил ростан 12та жамоа бўладими, қуръа қандай тартибда ўтказилади, бу ҳақда ташкилот расмий маълумот бермагунча биз ҳам, клублар ҳам ҳеч нарса дея олишмайди.

ПФЛ Бош директори Омон Ғофуровнинг айтишича, кейинги йил футбол мухлисларини жуда катта янгиликлар кутмоқда ва чемпионатимиз янада қизиқарли ўтиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, клубларга солинадиган жарималар миқдори ҳам ортади. Бу ҳақда ташкилот биносига борганимизда Омон Ғофуров айтиб ўтди. Бундан ташқари, ҳозирча "Шўртан"дан бошқа ҳеч бир клуб биз биринчи лигага тушиб кетдик дегани йўқ, чунки кейинги йил қаерда ўйнашни клубларнинг ўзи ҳам билмайди.  

Суперлига формати қанақа тартибда бўлади?

Майли, олий лига Суперлигага ўзгарди ҳам дейлик. Лекин мусобақа ўтказиш тартиби қандай кўринишда бўлади? ПФЛ дастлаб 12та жамоа иштирокида уч даврали чемпионат ҳақида хабар берганди. Лекин орадан бир ойча ўтиб тўрт даврали тизим ҳақида ахборот берди. Уч даврали тизимда жамоалар 33тадан ўйин ўтказишлари кутилганди, аммо эндиликда тўртинчи давра ҳам қўшилиб ўйинлар сони 38тага етади. Лекин 38 турдан иборат чемпионат формати қандай бўлади?

ПФЛ сайтининг маълум қилишича, 12та жамоа дастлаб уй-меҳмон тарзида иккита даврани ўтказади. Бу 11тадан жами 22та тур дегани, учинчи даврада қуръа орқали жамоалар яна бир-бирларига қарши баҳс олиб боришади. Фақат бунда ҳамма бир-бири билан бир мартадан майдонга тушади ва ўйин кимнинг майдонида ўтказилиши маълум эмас. Шундай қилиб яна 11та тур қўшилади, жами 33 бўлди. Охирги тўртинчи даврада эса жамоалар икки гуруҳга бўлинади: 1-6 ўринлар чемпионлик учун, 7-12 ўринлар элитада қолиш учун ўзаро яна биттадан ўйин ўтказишади. Фақат бунда ҳам ўйинлар кимнинг майдонида бўлиб ўтиши аниқ эмас.

Агар битта клуб йил давомида иккинчи бир жамоага қарши жами тўрт марта баҳс олиб борса-ю, шундан учтасини меҳмонда ўйнаб қолиши эҳтимоли бор. Масалан, “Бунёдкор” биринчи даврада “Насаф”ни ўз майдонида қабул қилади, иккинчи даврада Қаршига боради, учинчи даврада қуръа сабаб яна Қаршига боришига тўғри келиб қолди дейлик, лекин тўртинчи даврада яна сафарда ўйнадиган бўлса-чи? Бундай вариант “Бунёдкор”ни қониқтирадими? Йўқ, албатта. Чунки ҳар бир жамоа ўз мухлисларимиз қаршисида ҳам тўп тепсак дейди.

Яна бир муҳим масала шуки, тўрт даврали чемпионатда қачон трансфер ойнаси очилади? Қачон клублар янги футболчиларни қўшиб олиш имкониятига эга бўлишади? Иккинчи ва учинчи давра ўртасидами ёки бўлмаса, учинчи ва тўртинчи давра ўртасидами? Бундан ташқари бир даврадан иккинчисига ўтаётганда очколар ва сариқ карточкалар қандай ҳисобланади? Айниқса, охирги давра арафасида очколарни ҳисоблаш тартиби қандай бўлади? Олтин очколар инобатга олинадими? Футболчи нечта сариқ карточкадан кейин навбатдаги турни ўтказиб юборади? Хуллас бу борада саволлар етарли ва умид қиламизки, ПФЛ тез орада ҳамма савол ва баҳсли мавзуларга ойдинлик киритади.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика