Latest news

22:20BALLON D'OR-2025  12 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  5 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  5 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  9 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0

Ҳамиджон Актамов: "Янги стадиондаги ўйинларни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз" News

Ҳамиджон Актамов: "Янги стадиондаги ўйинларни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз"

"Қизилқум" — "Динамо" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Қизилқум" ПФК Ижрочи директори Ҳамиджон Актамов қатнашди.
— Замонавий стадионда ўйнаш барча футболчининг орзуси, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — Маҳаллий ишқибозлар учун бугун ҳақиқий спорт байрамига айланганидан хурсандмиз. Жамоамизнинг бу ғалабаси байрамни безаги бўлди, деб биламан. Ўйинга пухта ҳозирлик кўрдик. Бугун майдонга тушган ўйинчилардан бирортасини алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ғалаба ва чиройли футбол учун барча бирдек ҳисса қўшди. Муҳими, янги стадиондаги ўйинларни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунмиз.

Ўз навбатида бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган минглаб мухлисларимизга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Агар улар шу даражада олқишлаб турмаганида бундай муваффақиятга эриша олмасдик. Мақсадимиз эса келгуси ўйинларда ҳам фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушиш.

Майдоннинг ҳолати ҳақида нима дейиш мумкин?! Янги стадионда биз ҳам рақибимиз сингари биринчи марта ўйнадик. Майдоннинг сифатини келгусида яхшилаш учун барча имкониятларни ишга соламиз, албатта. Чунки сифатли майдонда тўп суришни ўзимизнинг йигитларимиз ҳам жуда хоҳлашади.

Дарвозабон Эркин Жабборов айни чоғда жароҳатини даволатяпти. У тез орада таркибга қўшилади. Ҳужумчи Владимир Шишеловни аввалги жароҳати асорати безовта қилаётганди. Ҳозир Володянинг умумий гуруҳ машғулотларида қатнашаётганлигидан хурсандмиз. Мухлислар уни 10 май куни Ўзбекистон кубогининг "Олмалиқ"қа бўладиган учрашувида майдонда кўришади, деган умиддаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика