Latest news

16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  2 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1

Ҳамиджон Актамов: “1-турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнашни истамасдик” News

Ҳамиджон Актамов: “1-турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнашни истамасдик”

Ваниҳоят, Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига ўйинларига қуръа ташланди. Кутилганидек, унда ўн олти жамоа ўзаро баҳс юритадиган бўлди.
Ўзбекистон футбол федерациясида ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг, жамоалар ўз рақиблари ва учрашувлар саналарини билиб олдилар. Қуръа таассуротлари хусусида “Қизилқум” профессионал футбол клуби Ижрочи директори Ҳамиджон Актамовнинг  фикри билан қизиқдик.

—  Жамоамиз учун қуръа омадли ёки омадсиз келди, демоқчимасман, — дейди Ҳамиджон Ғуломович.  — Агар ўтган йилги тақвим билан амалдагисини солиштирсангиз жуда бир-бирига ўхшаб кетади. Ўтган йили биринчи ва учинчи турларда Тошкентнинг “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари билан сафарда ўйнагандик. Янги мавсумда улар билан иккинчи ва тўртинчи турларда ўзаро рўбарў келамиз. Улар билан бу гал сафарда эмас, ўз майдонимизда ўйнаймиз. Умуман айтганда, ким билан ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Чунки мавсум давомида барча рақиб билан куч синашамиз барибир. Фақатгина дастлабки турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнаш ёқимсиз. Чунки ўтган мавсумнинг охирги ўйинини Зоминда мутлақо нобоп майдонда қор аралаш ёмғир остида жиззахликларга қарши ўтказгандик. Эрта баҳорда менимча бу майдон ҳали оптимал ҳолатига келиб улгурмаган бўлади. Маълумотларга қараганда, “Сўғдиёна” янги мавсумни қайта реконструкция қилинган Жиззахдаги стадионда ўтказиши ҳам мумкин экан. Агар биздаги иқлимни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, табиий майдонларимиз ҳолати апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб тайёр ҳолатга келади. Шу боис, жамоамиз аъзолари ПФЛга дастлабки турни Навоийда ўтказиш таклифини билдириш ниятида. Ҳали чемпионат бошлангунига қадар анча фурсат бор. Бу ҳақда клубдагилар билан яна фикрлашиб кўрамиз.

— Ҳозир эса мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ҳақида ўйлаган маъқул. Якунланаётган йилда ўз мухлисларимизга кутилган натижаларни тақдим эта олмаганимиздан хижолатдамиз. Шу боис, янги мавсумдан умидимиз катта. Навбатдаги чемпионатда юқори ўринлар учун кураш олиб боришни кўзлаганмиз. Бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий кон металлургия комбинати, “Навоийцемент” ОАЖга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика